

Японияда ўтган дастлабки финалда "Кашима Антлрес" Эроннинг "Персеполис" клубини 2:0 ҳисобида таслим қилди. "Кашима"нинг иккала голи бразилиялик футболчилар ҳисобига ёзилди.
Учрашув охирида "Персеполис" сафида Сиамак Неъмати қизил карточка олди.
Жавоб учрашуви 10 ноябрь куни Теҳронда бўлиб ўтади.
"Кашима Антлерс" - "Персеполис" 2:0
Голлар: Лео Да Силва 58, Сержиньо 70
Четлатиш: Сиамак Неъмати 90+2 ("Персеполис")








