

Азиз Асимовга қанотларда Руслан Серазитдинов ва Андрей Цапенко ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам вазифаси малайзиялик Суҳайзи бин Шукрига юклатилди. Канадалик Лиу Ҳу ҳакамлар назоратчиси бўлади. Учрашув комиссари – қатарлик Рашид Маҳбуб ал-Досари.
Маълумот учун, “Ульсан Хёндэ” ва “Кашима Антлерс” клублари ўртасидаги учрашув 26 апрель куни Ульсан шаҳрида бўлиб ўтади.
Аввалроқ Азиз Асимов Осиё Кубоги–2019 турнирига саралаш босқичи ўйинида ишлаши ҳақида хабар берилганди.




