UZ

Сўнгги янгиликлар

15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  0 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  3 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  9 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  3 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  6 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  10

ОЧЛ-2016. "Насаф"нинг рақиблари сафида қайси легионерлар ўйнайди? Янгиликлар

ОЧЛ-2016. "Насаф"нинг рақиблари сафида қайси легионерлар ўйнайди?

"Насаф" клуби 2016 йилги Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида "Ал Айн" ва "Ал Аҳли" клублари билан ўйнайди.
"Аждарлар"нинг гуруҳдошлари ҳақида маълумотларни тақдим этамиз.

"Ал Айн" (БАА)

Клуб 2016 йилги Осиё чемпионлар лигасида БАА чемпиони сифатида қатнашади. Златко Далич бошчилик қилаётган жамоа бу йил 10та ўйиндан 25 очко тўплаб БАА про лигасида пешқадам бўлиб турибди.

"Ал Айн" 12 марта БАА чемпиони, 6 марта БАА Президенти кубоги соҳиби, 3 марта Федерация кубоги соҳиби, бир марта БАА лига кубоги соҳиби, 5 марта БАА Суперкубоги соҳиби бўлган.

Жамоа сафида бразилиялик Фелипе Бастос, кореялик Ли Мюнг Жу, нигериялик Эммануэль Эменике ва голландиялик Райян Бабель каби легионерлар ўйнашмоқда.



"Ал Аҳли" (Саудия Арабистони)
"Аҳли" ўтган мавсум Саудия Арабистони чемпионатида иккинчи ўринни олиб ОЧЛ-2016га йўлланма олган. Кристиан Гросс мураббийлик қилаётган клуб айни пайтда ўз миллий чемпионатида 9та ўйиндан 21 очко жамғариб иккинчи ўринда бормоқда.

"Ал Аҳли" 2 марта мамлакат чемпиони, 6 марта Шахзода кубоги соҳиби, 12 марта Қирол кубоги соҳиби, 5 марта Федерация кубоги соҳиби бўлган. 2012 йил ОЧЛ финалига чиққан.

Клуб таркибида мисрлик Муҳаммад Абдул Шафи, швециялик Набил Баҳоуи, грециялик Гианнис Фетфатзидис ва суриялик Омар Ал Сома каби легионерлар ўйнайди.



"Нафт Теҳрон" (Эрон) - "Ал Жайиш" (Қатар)

"Нафт Теҳрон" ўтган йил Эрон чемпионатида учинчи ўринни олиб 2016 йилги Осиё чемпионлар лигаси плей-оффида қатнашади. Алиризо Мансуриан бошчилик қилаётган клуб айни пайтда миллий чемпионатида 12та ўйиндан 13 очко жамғариб 12-ўринда бормоқда.

"Нафт" 2 марта Эрон вице-чемпиони, 1 марта Ҳафзи кубоги соҳиби бўлган.

Эрон клубида икки нафар легионер бор: Бразилиялик Карлос Сантос ва камерунлик Алойс Нонг.

"Ал Жайиш" ўтган мавсум Қатар Юлдузлар лигасида учинчи ўринни олгани учун плей-оффда ўйнайди. Сабри Лямуши мураббийлигидаги клуб айни пайтда миллий чемпионатида 12та ўйиндан 23 очко жамғариб 2-ўринда бормоқда.

"Жайиш" 1 марта Қатар вице-чемпиони, бир марта Қатар Юлдузлар кубоги ва Қатар Шахзода кубоги соҳиби бўлган.

Қатар клубида бразилиялик Лукас Мендес, Вагнер Рибейро ва Ромариньо, тунислик Муҳаммад Матнани, марокашлик Абдулраззоқ Ҳамдаллаҳ ва ўзбекистонлик Сардор Рашидов каби легионерлар фаолият олиб боришмоқда.


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика