ОЧЛ-2015. Эртага қуръа

Narzulla Saydullayev
10 дек 2014, 14:33
Эртага Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида 2015 йилги Осиё чемпионлар лигаси учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.
Тошкент вақти билан соат 12:00да бошланадиган тадбирда Ўзбекистоннинг тўртта клуби вакиллари ҳам иштирок этишади.

"Пахтакор", "Локомотив" ва "Насаф" гуруҳ босқичидаги рақибларини билиб олади. "Бунёдкор" плей-оффда БААнинг "Ал Жазира" клуби билан ўйнаши маълум. "Қалдирғочлар" плей-оффдан муваффақиятли ўтишса қайси гуруҳдан жой олишлари ҳам эртага аниқ бўлади.

Қуръада 21та давлатнинг 49та клуби иштирок этади. Уларнинг 8таси ўз вақтида Осиё чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.

ОЧЛ-2015 плей-офф босқичи 4 февраль куни, гуруҳ босқичи эса 24 февраль куни старт олади.

Кейинги йил ушбу мусобақада иштирок этувчи барча клублар рўйхатини кеча тақдим этгандик.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›