ОЧЛ. 2-турдан кейин “Пахтакор”нинг гуруҳидаги вазият

Eldor Akmurzayev
11 апр 2022, 07:30
Осиё чемпионлар лигаси 2-тур баҳслари бўлиб ўтмоқда. “Пахтакор” 1:0 ҳисобида “Ал Таавон” устидан зафар қучди.

“Сепахон” эса “Ал Духайл”га имкониятни (0:1) бой берди.

Шу тариқа, ҳозирда “Д” гуруҳидаги тўрттала жамоада ҳам 3 очкодан бор ва тўплар нисбатига кўра, “шерлар” охирги ўринда қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, “Пахтакор” кейинги турни 14 апрел (22:15)да “Ал Духайл”га қарши ўтказади ва шу куни тунда “Сепахон” – “Ал Таавон” учрашуви бўлиб ўтади.




Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia