UZ

Сўнгги янгиликлар

10:55“Челси“ сўнгги таклифини юборди  0 10:28“Бавария“ рози бўлди  1 10:05Кевин де Брюйне “Наполи“ билан келишув шартлари очиқланди  0 09:33Италия термасини бошқаришга асосий номзодлар маълум  1 09:02“Ал Насср“ МЮ юлдузини сотиб олиш учун ўз юлдузидан воз кечишга тайёр  0 08:31Криштиану Роналду Португалиянинг Миллатлар лигаси финалидаги ғалабаси ҳақида фикр билдирди  28 08:03ЦСКАни бошқариш учун иккита номзод бор  1 07:35ПСЖ футболчиси Испания — Португалия учрашувида энг яхши бўлди  4 07:09Неъматилло Қуттибоев: "Арислан Юсупбаев ва Аъзамжон Алиевларда жароҳат бор"  0 02:47Португалия — УЕФА Миллатлар лигаси соҳиби! Португаллар финалда испанларни пенальтилар серияси орқали мағлуб этишди  158 00:51Забарний "Борнмут"га ПСЖга ўтмоқчи эканини айтди, ҳимоячи учун 70 млн евро талаб қилишмоқда  1 00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  2 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  4 22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  8

"Обод" - "Навбаҳор" учрашувидан кейинги мураббийлар фикри Янгиликлар

"Обод" - "Навбаҳор" учрашувидан кейинги мураббийлар фикри

Бугун ТТЙМИ стадионида олий лиганинг 16-туридан ўрин олган "Обод" - "Навбаҳор" баҳси ўтказилди. Ўйин 2:0 ҳисобида "Навбаҳор"нинг ғалабаси билан якун топди. Ўйиндан сўнг ҳар иккала жамоа бош мураббийлари ўз фикрлари билан ўртоқлашишди.

Илҳом Мўминжонов ("Навбаҳор" бош мураббийи): 

- Бугунги ғалабамизни авваламбор шунча йўл босиб Намангандан келган мухлисларимизга бағишлаймиз. Бугун ишқибозлар бизга 12-ўйинчидек мухлислик қилишди ва бу ғалабага ўз таъсирини кўрсатди. Бир ойлик танаффусдан сўнг жамоамизда катта йиғилиш бўлиб ўтди. Аввало бизга шароит яратиб бераётгани учун Наманган вилоят ҳокими Хайрулла Ҳайитбоевичга ўз миннатдорчилигимни билдираман. 

- Тўғриси, бугунги баҳсни босим остида ўтказдик. Чунки жамоа 12-ўринда бормоқда бу ҳам футболчиларга ўз таъсирини кўрсатади. Биз бугун натижа учун ўйнадик, насиб қилса кейинги баҳсларда чиройли ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Олий лиганинг 10-туридан кейин жамоамизда пасайиш кузатилди ва буни тан олиш керак. Бундан кейин ўша хатоларни такрорламасликка интиламиз. 

- "Обод"га қарши айрим футболчилар масалан, Қиличев, Йованович, Меҳмонов, Жабборов худдики рақибни менсимагандек, барибир ютамиз деган маънода ўйин кўрсатишди ва бунинг учун айб менда. Балки уларга тўғри кўрсатма бера олмаган бўлишим мумкин. Аммо футболда муҳими натижа ва ғалабага эришганимиздан хурсандмиз.    

Андрей Демченко ("Обод" бош мураббийи):

- Ўйин тенг кураш остида кечди. Рақиб бизнинг хатолардан фойдаланди, холос. Лекин ўйин бўйича ҳеч бир жамоа устунлик қила олмади. Нима учун хато қилдик? Чунки бизда таркиб ёш ва кўп ўйинчилар олий лига ҳавосини кўрмаган. Қолаверса, салоҳият ва маҳорат бобида рақиб бироз устунлик қилди. 

- Биринчи голни биринчи таймнинг охирида ўтказиб юборганимиз чатоқ бўлди. Ўша вазиятда аслида қарши ҳужумга чиқиб кетишимиз керак эди. Иккинчи гол ҳам ўйин охирларида киритилди. Ўйинимизда айрим муаммолар бор ва буни вақт ўтиб ҳал қилиб борамиз. Мен шогирдларимдан ақлли футбол намойиш этишни хоҳлайман. 

- Мен Ўзбекистонга катта мақсадлар билан келганман. Яхши ишлаб ўзимни кўрсатишни истайман. Бу ерда нималарга эриша олишимни эса вақт кўрсатади. 

Х.Холиқов ёзиб олди.


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика