"Обод" 10-турни захира посбонисиз ўтказмоқда

Narzulla Saydullayev
17 май 2014, 18:37
Хабарингиз бўлса керак, айни пайтда биринчи лиганинг 10-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда.
Хусусан Тошкентда "Истиқлол" - "Обод" баҳси кечмоқда. Меҳмонлар учрашувга битта дарвозабон билан келишга мажбур бўлган.

Чунки ўтган турда, аниқроғи, "Пахтакор-2"га қарши ўйиннинг 90+4-дақиқасида дарвозабон Бекзод Омонуллаев майдондан четлатилганди. Лига дебютанти бўлмиш "Обод" бу йил иккитагина посбонни рўйхатдан ўтказганди. Ўз-ўзидан келиб чиқяптики, Омонуллаев бугун ўйинни трибунадан туриб кузатишга мажбур. Мураббийлар ихтиёрида эса биргина Виктор Мочалов қолди. Захирада эса бошқа дарвозабон йўқ.

Агарда захирадан майдонга дарвозабон тушиши керак бўлса, у ҳолда "Обод" мураббйилари кимни тушираркин?

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia