Обид Жўрабоев ва бир нечта футболчилар "Истиқлол"да
18 июл 2018 14:14
Янгиликлар
Обид Жўрабоев ва бир нечта футболчилар "Истиқлол"да
Фарғонанинг "Истиқлол" жамоаси айни дамда Иссиқкўлда ўқув-йиғин машғулотларини давом эттирмоқда.
Сергей Лебедев бошқарувидаги жамоага янги футболчилар келиб қўшилган. Хусусан яқинда "Шўртан" билан хайрлашган тажрибали ҳимоячи Обид Жўрабоев "Истиқлол"дан тушган таклифни қабул қилди. Ундан ташқари "Андижон"нинг собиқ футболчисига айланган ҳимоячи Маъруф Зокиржонов, "Қўқон-1912"нинг ёшлар жамоасидан дарвозабон Ислом Абдуллаев ҳамда асосан ПРО-Лигадаги фаолияти орқали мухлисларга яхши таниш бўлган марказий ярим ҳимоячи Элдор Эргашев ҳам "Истиқлол"нинг хориждаги йиғинига бориб қўшилган. Олинган маълумотларга кўра, Жавоҳир Расулов "Истиқлол" лагерини тарк этган.




Фото: "Истиқлол" матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Фикрлар