

Жўрабоев ўтган йилги чемпионатнинг биринчи даврасида Наманганнинг “Навбаҳор” клубида тўп тепганди. Иккинчи даврада эса “Андижон” жамоаси шарафини ҳимоя қилди. Айни дамда Обид Жўрабоев “Шўртан” клуби билан машғулотларда иштирок этмоқда. Жўрабоев 2012-2013 йилги мавсумда “Шўртан” таркибида тўп тепган.




