ОАВ: "Клубнинг аксарият вакиллари Эрнесто Вальверденинг жамоада қолишини хоҳлашмоқда"

29 дек 2018, 13:24
Mundo Deportivo нашри "Барселона" клуби аъзолари қатнашган сўров натижалари ҳақида маълумотни эълон қилди.

Унга кўра, кўпчилик Эрнесто Валвердени жамоада қолишини хоҳламоқда. Маълумот берилишича, 80 % овоз айнан Валверде билан амалдаги шартномани узайтириши кераклигини кўрсатмоқда. Сўров натижаларига кўра, 18 фоиз одам Эрнесто ишини аъло даражада, 60 фоиздан кўпроқ инсон эса мураббий ишини яхши даражада бажармоқда деб ҳисоблаган.  

Ўхшаш янгиликлар


Манба: mundodeportivo.com