UZ

Сўнгги янгиликлар

15:09Машҳур мураббийнинг уйи қуролли босқинчилар томонидан талон-торож қилинди  0 14:40"Арал" ўз уйида "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:20"Ливерпуль" собиқ футболчиси 4 марта пичоқланган. У бу ҳақда биринчи марта гапирди  0 14:09Кореядаги учрашув Танташевга ишониб топширилди  2 13:49Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Япониядаги баҳсда ишлайди  0 13:28"Ал Ҳилол" легионери ўзини камситилган деб ҳисоблади ва шартномани бир томонлама бекор қилди  4 13:00Энзо Мийо: "Чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш учун катта босимга дуч келамиз"  0 12:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин ўтказади  0 12:21Шомуродовнинг собиқ клубдоши, Африка қитъасининг энг яхши футболчиси, 2021 йил дунёнинг энг яхши дарвозабони. Бугун "Насаф"га қарши кимлар ўйнайди?   19 11:55Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 16 сентябрдан йиғинга киришади  0 11:28"Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Реал" "янги Ван Дейк" учун курашади  0 10:56Суперлига. 22-турда ишловчи ҳакамлар маълум  6 10:48Рубен Аморим: "Мен ўзимни ҳимоя қилмоқчи эмасман, сизларнинг саволингиз ҳар доим бир хил"  22 10:20Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 09:45Лука Модрич Италия чемпионатининг 64 йиллик рекордини янгилади  1

ОАВ диққатига: “Локомотив” ОЧЛ-2019 учун аккредитация жараёнини бошлади Янгиликлар

ОАВ диққатига: “Локомотив” ОЧЛ-2019 учун аккредитация жараёнини бошлади

“Локомотив” ПФК матбуот хизмати журналистларни Осиё Чемпионлар Лигаси баҳслари учун аккредитациядан ўтказиш жараёнини бошлаганини маълум қиламиз.

Биласиз, Ўзбекистон чемпиони "Локомотив" клуби Осиё Чемпионлар Лигаси-2019 мавсумида “B” гуруҳида иштирок этади. “Локомотив”нинг уй учрашувларида ўйинолди ва ўйиндан кейинги матбуот анжуманлари, медиа-трибуна, матбуот маркази, микст-ҳудуд ҳамда дарвозалар ортига (сураткашлар учун) ўтиб бориш ҳуқуқини берадиган рухсатнома карточкаларини олиш учун журналистлардан аризалар 15 февралдан 25 февралга қадар қабул қилинади.

Бунинг учун оммавий ахборот воситалари ходимлари “Локомотив” ПФК матбуот хизматига ўз ташкилотлари раҳбари номидан аккредитациядан ўтказиш учун хат, 3х4 ҳажмдаги фотосурат, паспортдан нусха тақдим этишлари сўралади. Ҳужжатлар  lokomedia@mail.ru  электрон манзили орқали қабул қилинади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика