

Буни "Goal.com" портали тасдиқлади. Каталонияликлар 26 ёшли мисрлик учун 250 миллион евро тўлашга тайёр.
Хабар қилинишича, "Барселона" раҳбарияти Салаҳга Лионель Мессининг ўринбосари сифатида қарамоқда. Шунингдек, "кўк-анорранглилар" таркибни кучайтириш учун ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе вариантини ҳам кўриб чиқмоқда.
Жорий мавсум Салаҳ АПЛнинг 3та ўйинида 2та гол урди ва битта голли пас берди.




