"Ньюкасл Юнайтед" трансфер ойнаси ёпиқ пайтида футболчи сотиб олди

Aslanov Jasurbek
13 окт 2017, 18:45
"Ньюкасл Юнайтед" Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Микель Меринони сотиб олди.

Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди. Мерино ёзда ижара асосида "Ньюкасл"га ўтган эди. "Оқ-қоралар" 6 млн. фунт эвазига Микель Меринони сотиб олишди. Шартнома 5 йилга мўлжалланган.


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia