"Ньюкасл" "Барселона" юлдузига кўз тикди

Mirjalol Normatov
9 окт 2021
"Барселона" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо фаолиятини "Ньюкасл"да давом эттириши мумкин.

"Sport.es" хабарига кўра, клуб 29 ёшли футболчининг атрофида бўлаётган воқеликларни ўрганмоқда. Агарда томонлар келишувга эриша олса, бразилиялик футболчи қишдаёқ АПЛга қайтиши мумкин.

Ушбу мавсумда Коутиньо "Барселона" таркибида 6 ўйинда қатнашди. Унинг ҳозирги трансфер нархи 30 миллион еврони ташкил қилади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sport.es