

Клубнинг янги спорт директори Аманда Стэвли жамоанинг мақсадлари ҳақида гапирди.
"Табиийки, бундай ҳолатда биз фақатгина совринларни кутамиз. АПЛдаги чемпионлик, Европа майдонларидаги муваффақият - мана биз нималарни истаяпмиз. Бироқ бундай даражага етиб бориш учун вақт талаб этилади. "Ньюкасл"дагилар бир ёқадан бош чиқариб ишлашини истаймиз. Клуб ўз ўрнига қайтиши керак", - деди Стэвли.



