UZ

Сўнгги янгиликлар

09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  0 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  0 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  5 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  42 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   4 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7

Нурилло Тўхтасинов: “Жанубий Корея билан Осиё чемпионатида қандай ўйнаймиз? Ҳамма нарса бўлиши мумкин” Янгиликлар

Нурилло Тўхтасинов: “Жанубий Корея билан Осиё чемпионатида қандай ўйнаймиз? Ҳамма нарса бўлиши мумкин”

ФИФА кунлари муносабати билан Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Жанубий Кореяда мазкур юрт ОТЖ билан иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Дастлабки баҳсда мезбонларнинг қўли баланд келган бўлса, иккинчи учрашувда ҳамюртларимиз Кореялик тенгқурларидан устун келди. Ортда қолган навбатдаги йиғин ҳусусида “Бунёдкор” жамоаси аъзоси Нурилло Тўхтасинов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Жанубий Кореяга қарши кечган ўйинлар ҳақида фикр ва мулоҳазаларингиз...Сизнингча икки жамоа тўлиқ куч билан ҳаракатландими?

- Асосий мақсадимиз ўйинимизни тўғри йўлга қўйиб, уни янада шакллантириш эди. Шунинг учун иложи борича мураббийимизнинг кўрсатмалари асосида ҳаракат қилдик.

- Биринчи учрашувдан сўнг Любинко Друлович қўшимча равишда яна қандай кўрсатмалар берди?

- Стандарт вазиятлардан унумли фойдаланиш кераклигини тушунтирди.

- Биласиз, кореяликлар билан осиё чемпионатида бир гуруҳдан ўрин олганмиз. Бу икки ўйиннга қарайдиган бўлсак, қитъа мусобақасида уларга қарши қандай ўйин кўрсатшимиз мумкин?

- Ҳамма нарса рўй бериши ҳеч гап эмас. Вазиятдан келиб чиқиб иш тутамиз.

- Аввалги турнирда уларни ярим финалда йирик, 4:1 ҳисобда мағлуб этганмиз. Ушбу сценарийни яна такрорлай оламизми?

- Бу сафар ўртага Олимпиада йўлланмаси қўйилган. Демак, масъулияти катта бўлган мусобақада икки терма жамоа ҳам борини бериб тўп тепади.

- Кореяликлар марказда тўпни эгаллаб тезкор ҳужумларни уюштирди, аксарият ҳолларда улар яккакурашларда ҳам устун келди. Балки йиғинга қўшилмаган Остон Ўрунов, Хожиакбар Алижонов, Азиз Ғаниевни ўрни билингандир?

- Жамоамиз аҳил ва иноқ. Агарда улар ҳам қўшилса, биз янада кучаямиз.


Абдулазиз суҳбатлашди


Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика