UZ

Сўнгги янгиликлар

14:25Криштиану Роналду: "Ямални тинч қўйиш керак"  1 14:15Расман: Элгужа Лобжанидзе "Қизилқум"ни тарк этди  1 13:55Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосда ўйнайди  3 13:35"Терма жамоа учун оёғим синишига ҳам тайёрман". Роналду — Миллатлар лигаси финалидаги жароҳати ҳақида  0 13:13Суперлигадаги навбатдаги истеъфо. Никола Лазаревич "Қизилқум"дан кетди  5 12:40Алмоез Али: "Ўзбекистонга қарши ўйиндан бошлаб биздан талаб қилинган барча вазифаларни бажарамиз"  10 12:15Вадим Абрамов: "Хотиржамлик билан ғалаба қозондик"  1 11:49Факт. Ўзбекистон Тошкентда Қатарга мағлуб бўлмаган   8 11:28Про лига. 9-турда қайси ҳакамлар ишлашади?   1 10:55“Челси“ сўнгги таклифини юборди  1 10:28“Бавария“ рози бўлди  2 10:05Кевин де Брюйне “Наполи“ билан келишув шартлари очиқланди  0 09:33Италия термасини бошқаришга асосий номзодлар маълум  6 09:02“Ал Насср“ МЮ юлдузини сотиб олиш учун ўз юлдузидан воз кечишга тайёр  1 08:31Криштиану Роналду Португалиянинг Миллатлар лигаси финалидаги ғалабаси ҳақида фикр билдирди  44

Нурали Султонов: “Мақсадимиз – чемпион бўлиш” Янгиликлар

Нурали Султонов: “Мақсадимиз – чемпион бўлиш”

Жорий йилда мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган “Умид ниҳоллари” спорт мусобақаларининг финал босқичи Хоразм вилоятида ташкил этилади.
Ушбу мусобақанинг футбол беллашувларида Қашқадарё вилояти терма жамоаси саралаш баҳсларни муваффақиятли ўтказиб, мусобақанинг финал босқичига йўл олди.

Саралаш босқичида ёш футболчиларимиз ўз гуруҳларида дастлаб Сурхондарё вилояти терма жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этган бўлишса, иккинчи учрашувда хоразмлик тенгқурларини йирик ҳисобда таслим этишди.

Мусобақанинг чорак финалида эса Нурали Султонов шогирдлари Бухоро вилояти жамоасига қарши майдонга чиқишди. Учрашувнинг асосий вақтида ҳисоб очилмагач, пеналтилар сериясида омад қашқадарёлик футболчилар томонида бўлди -5:4.

Энди ёш футболчиларимиз мусобақанинг Хоразмда бўладиган финал босқичида ғолиблик учун кураш олиб боришади. Финал босқичида Қашқадарё, Тошкент шаҳри, Фарғона ва Хоразм вилояти жамоалари йўлланмани қўлга киритишган.

Қувонарли томони, Қашқадарё вилояти шарафиини ҳимоя қилган вилоят терма жамоаси таркибида 14 нафар “Насаф” футбол мактаби тарбияланувчилари тўп тепишди.

-Мақсадимиз мусобақанинг финал босқичида ҳам муваффақиятли қатнашиб, чемпионликни қўлга киритиш, –дейди вилоят терма жамоаси мураббийи Нурали Султонов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика