

22 ёшли уругвайлик футболчи "Манчестер Юнайтед" ва "Ньюкасл"дан таклиф олди, аммо Чемпионлар Лигасида ўйнамоқчилиги сабаб уларни қабул қилмади.
Қайд этиш керакки, ҳужумчи агент Жорже Мендеш билан ҳамкорлик қилишни бошлади, у аллақачон ПСЖ президенти Нассер Ал Хелайфи билан алоқага чиққан. Шу билан бирга ҳали Париж клуби ва "Бенфика" ўртасидаги музокаралар бўлмади.
Нуньес 2021/22 йилги мавсум лиссабонликлар сафида барча мусобақаларда 41та ўйинда майдонга тушиб, 34та гол ва 4та ассист қайд этди. Унинг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.



