Нойер ва Горецка "Бавария" машғулотларига қайтди

Aziz Tukhtamuradov
29 сен 2022, 09:13
Дарвозабон Мануэль Нойер ва ярим ҳимоячи Леон Горецка "Бавария" машғулотларига қайтди.

Улар эртага "Байер"га қарши Бундеслига доирасида ўтказиладиган ўйинда иштирок этишлари мумкин бўлади.

Ҳар икки футболчи ҳам Германия терма жамоаси сафида бўлишган ва 21 сентябрь куни уларда коронавирус аниқланганди. Шу сабабли ҳам улар терма жамоа йиғинидан кетишганди. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Kicker