Нойер Конфедерациялар Кубогида иштирок эта олмаслиги мумкин

Aslanov Jasurbek
19 апр 2017, 16:41
Германия терма жамоаси дарвозабони Мануэль Нойер Конфедерациялар Кубогида ўз жамоасига ёрдам бера олмаслиги мумкин.

Футболчи "Бавария" сафида "Реал"га қарши Чемпионлар лигаси чорак финал жавоб учрашувида чап оёғини синдириб олди.

"Бавария" расмий сайти берган маълумотга кўра, Нойер Мюнхенда чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтади ва шундай сўнг унинг сафга қайтиш муддати эълон қилинади.

Дарвозабон 17 июндан 2 июлгача давом этадиган Конфедерациялар Кубогида иштирок эта олмаслиги мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AFP

Сўнгги янгиликлар

Барча ›