Новак Жокович Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига чиққан жамоани қутлади

Aslanov Jasurbek
30 авг 2018, 16:10
Сербиялик теннисчи Новак Жокович "Твиттер" орқали "Црвена Звезда"ни Чемпионлар лигаси гуруҳ боқичига чиққани билан табриклади.

Эслатиб ўтамиз, "Црвена Звезда" меҳмондаги голлар туфайли Чемпионлар лигаси плей-офф раундида "Редд Булл Зальцбург"ни таслим этди. Белграддаги дурангдан сўнг, серблар Зальцбургдаги баҳсни 2:2 ҳисобида якунлашди.

"Браво, йигитлар! Браво, "Звезда"! Шерлардек курашдингиз! Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига чиққанингиз билан табриклайман! Олға, қизил-оқлар!" - деб ёзди Жоковоич.

Сербия клуби 1991/92 мавсумдан сўнг илк марта Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига чиқди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›