UZ

Сўнгги янгиликлар

20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  0 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  2 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  12 18:13ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" (матнли трансляция)  59 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  12 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  2 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  8

Носир Отақўзиев: "Мухлисларимиз билан фахрланамиз" Янгиликлар

Носир Отақўзиев: "Мухлисларимиз билан фахрланамиз"

Жорий мавсум жамоамиз учун бироз оғир кечганига қарамай, футболчиларимиз чемпионатни 12-ўринда якунлашни уддалашди.

“Қўқон-1912” клубининг мана шундай натижа кўрсатишида етакчи футболчимиз Носир Отақўзиевнинг ҳиссаси катта бўлди.

Мавсум поёнига етгач, клуб раҳбарияти 32-ёшли ҳужумчини “мавсумнинг энг яхши футболчиси” деб тан олишди.

Фурсатдан фойдаланиб, Носир Отақўзиев билан қисқача суҳбатда бўлдик.

– Носирбек, “Қўқон-1912” клуби раҳбарияти сизни мавсумнинг энг яхши футболчиси деб тан олишгани билан табриклаймиз.


– Табрик учун раҳмат.  Бундай эътироф ҳар бир футболчи учун катта шараф.

– Якунига етган мавсум борасида қандай фикр билдира оласиз?


– Очиғини айтсам, жамоамиз осон бўлмаган мавсумни бошидан ўтказди. Биринчи даврада муваффақиятсизлик домида қолиб кетгандик. Чемпионатнинг иккинчи қисмида вазиятни ўнглаб, ўз олдимизга қўйилган вазифани бажара олдик.

Бу йилги мавсум ҳам олдинги каби шиддатли, бир-биридан қизиқарли баҳсларга бой бўлганини таъкидлаш жоиз.


– 2015 йилги мавсумда 9 та гол киритгандингиз. Якунига етган мавсумда эса кубок ўйинларни ҳисобласак (чемпионатда 7 та, кубокда 2 та) яна шунча голга муаллифлик қилдингиз. Мавсум бошида ўз олдингизга нечта гол киритишни мақсад қилиб қўйгандингиз?

– Ҳар бир ҳужумчи иложи борича кўпроқ гол киритишни мақсад қилади. Менинг ҳам мақсадим шундай. Насиб бўлса янги мавсумда рақиблар дарвозасига кўпроқ йўл топишга ҳаракат қиламан.

Лекин шуни унутмаслик лозимки, мен учун шахсий ютуқлар иккинчи даражада туради. Энг асосийси жамоамнинг муваффақиятидир. Футбол бу жамоавий ўйин. Тўғри, ҳужумчининг савияси урган голлари билан белгиланади. Аммо жамоа манфаати бирибир устун туриши лозим.

– Нўъмон Ҳасанов борасида нималар дея оласиз?


– Нўъмон Нурматович бош мураббий бўлиб келгач, жамоамиз ўйинида ўсиш бўлганини тан олиш лозим. Тўғри, яхши жамоани шакллантириш учун вақт керак бўлади. Аммо биз қисқа фурсат ичида кўзлаган мақсадга эришдик. Бунда албатта бош мураббийнинг ҳиссаси катта бўлди.

Нўъмон ака тартиб-интизомга жиддий эътибор берадиган мутахассислар тоифасига киради. У киши биринчи навбатда барчани бир оила сифатида бирлаштира олди.

Футболда ҳамма бир мақсад йўлида бирлашмас экан натижага эришиб бўлмайди.

Ўйлайманки, янги мавсумда жамоамиз янада яхши натижа кўрсатади.

– Қўқонлик футбол мухлислари мамлакатимизда етакчиларидан саналишади. Улар борасидаги фикрингизни билмоқчи эдик.


– Чиндан ҳам қўқонлик футбол ишқибозлари ўзгача. Мухлисларимиз ҳар бир ўйинда бизни қўллаб-қувватлаб туришгани футболчиларга қўшимча куч бағишлаганини айтиш жоиз. Улар жамоанинг оғир дамларида ҳам ёлғизлатиб қўйишмади. Биз футболчилар шундай ажойиб мухлисларимиз борлигидан фахрланамиз.

Ҳар доим уларни хурсанд қилиш учун бор кучимизни ишга солишга тайёрмиз.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика