UZ

Сўнгги янгиликлар

07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  0 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  1 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  6 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  3 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  10 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  10 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  21 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  8

Норхонов, Сидиқов, Рашидов. Суперлигада қишнинг қайноқ трансферлари (ТОП-10) Янгиликлар

Норхонов, Сидиқов, Рашидов. Суперлигада қишнинг қайноқ трансферлари (ТОП-10)

Суперлига жамоалари бу йилги қишки трансферлар ойнасида ҳам фаолликни қўлдан бой бермади.

 Барча жамоалар ўз имкониятидан келиб чиқиб таркибини кучайтирди.  Қуйида бу борада топ-10 рўйхат билан танишамиз. 


Темурхўжа Абдухолиқов – "Навбаҳор"


Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси ўтган йилда бўлгани каби бу мавсумда ҳам трансферлар ойнасида диққат марказида бўлишга интилди. Қайсидир маънода яққол ажралиб турди, дейиш қийин. Чунки қолган клублар ҳам таркибларини номдор футболчилар билан тўлдириб олганини унутмаслик керак. "Лочинлар"нинг қишда амалга оширган энг яхши трансфери шубҳасиз Темурхўжа Абдухолиқов бўлди. Жамоа ҳужумларни якунлашда Темурхўжа сингари футболчига жамоа эҳтиёж сезаётганди. Тажрибали форварднинг "лочинлар" сафида қанчалик ўзини кўрсата олишини чемпионат давомида билиб оламиз. 


Шоҳруз Норхонов – "Навбаҳор"

Трансферлар ўнлигимизнинг иккинчи поғонасидан ҳам "Навбаҳор" футболчиси ўрин эгаллади. Аслида клуб ўтган йили ҳам Шоҳруз Норхоновга жиддий қизиқиш билдирган, якунда эса Зоран Марушич вариантида тўхтаган. "Навбаҳор" барибир бу йил футболчини ўз сафига қўшиб олди. Катта эҳтимол билан бу йил олдинги чизиқда Абдухолиқов ва Норхонов жуфтлигини кўрамиз. Махоратли форварддан Самвел Бабаян ўйинларда соф ҳужумчи ва қанот ўйинчиси сифатида фойдаланиши кутилмоқда. 



Жавоҳир Сидиқов – "Насаф"


Марко Станоевич ўтган мавсум охирида "Динамо" билан учрашувда жароҳат олгач қишда жарроҳлик амалиётини ўтказишга мажбур бўлди. Унинг сафга қайтишига ҳали вақт борлиги сабаб "Насаф" Марконинг позициясига футболчи излади. Бир нечта номзодлар орасидан Жавоҳир Сидиқов варианти маъқул кўрилди. "Аждарлар"нинг ўйин услуби ҳам айнан Сидиқовга мос келади. Ярим ҳимоячининг узоқдан урадиган голларини кўпчилик соғинган. "Насаф" бу борада унга ёрдам бериши мумкин. 



Александар Станисавлевич – "Бухоро"

Суперлигадаги дебют йилидаёқ энг яхши ассистент бўлган, "Қизилқум"даги фаолияти ижобий таассурот қолдирган Александар Станисавлевич бу мавсумда "Бухоро" шарафини ҳимоя қилади. Сербиялик ярим ҳимоячига "Насаф" ҳам жиддий қизиқиб кўрган, якунда томонлар молиявий томонини келиша олишмаганди. Афтидан у "Қизилқум"да қолиш эҳтимоли ҳам бор эди. Бироқ кутилмаганда "Бухоро" варианти пайдо бўлди. Станиславлевич "Кўҳна" шаҳарда ҳам ўзини кўрсата оладими?



Сардор Рашидов – "Пахтакор"

Сардор Рашидов учун бу "Пахтакор"га учинчи қайтиш ҳисобланади. 2021 йил ярим мавсум ўйнаб "Қувайт СК"га, 2022 йил ярим мавсум тўп тепиб "Умм-Салал"га йўл олганди. Қисқача қилиб айтганда "Пахтакор" Рашидов учун вақтинчалик қўниш майдончаси десак, муболаға бўлмайди. Бу йилги ОЧЛ баҳслари сентябрь ойида старт олишини ҳисобга олсак, футболчи "шерлар" сафида мавсум охиригача қолса керак. Ҳар ҳолда унинг тажрибаси халқаро ўйинларда асқотиши турган гап.



Фаррух Икромов – "Навбаҳор"

Рўйхатдан яна бир "лочинлар" вакили Фарруҳ Икромов жой эгаллади.  2022 йилни катта қисмини жароҳат сабаб ўтказиб юборган Фарруҳ фақатгина мавсум охирига келиб майдонга қайтди. Тезлик, дриблинг, ностандарт қарорларга эга Икромов шубҳасиз "Навбаҳор"нинг ҳужумларини шиддатли кўриниш олиши ва якунланишига ҳисса қўшиши табиий. Фақатгина ҳамма гап мураббий уни қайси жиҳатларини кўра олиши ва қанчалик имконият беришида. 



Жасур Жалолиддинов – "Олимпик"

"Локомотив" Про лигага тушиб кетган бўлсада, Жасур Жалолиддинов Суперлигада қолди. Яъни у мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида "Олимпик" жамоасига ўтказилди. Биласиз, олимпия терма жамоамиз Париж-2024 олимпиядасига тизмли тайёргарлик олиб бормоқда. Бунда ҳар бир футболчининг ҳолати муҳим ҳисобланади. Жасур "Олимпик"да яна аввалги ҳолатига қайтса ажаб эмас. Бу орқали у фаолиятида яна барқарорликка эриша олиша олади, деб ўйлаймиз. 



Азим Аҳмедов – "Турон"

Бир йиллик танаффусдан сўнг Суперлигага қайтган "Турон" олдига жиддий мақсад қўйгани аниқ. Буни қишда амалга оширган трансферлардан пайқаш қийин эмас. Яйпанликлар бошқалардан қолишмаган ҳолда тажрибали ва номдор футболчиларни жалб қилди. Азим Аҳмедов жамоанинг марказида етакчи сифатида гавдаланиши кутилмоқда. Бахтиёр Ашурматов ва Азим Аҳмедовнинг йўллари 2014-2015 йилларда "Навбаҳор"да ҳам кесишганди. Орадан йиллар ўтиб эндиликда "Турон"даги ҳамкорлик қандай кечиши барчамиз учун қизиқ. 



Нурилло Тўхтасинов – "Нефтчи"

"Бунёдкор"даги ўйинлари, супер голлари орқали кашф қилганимиз Нурилло Тўхтасинов "Навбаҳор"да йўқолиб қолди. Деярли ўйин амалиётига эга бўлгани йўқ. Бундай паллада футболчи жамоасини ўзгартиришга қарор қилди ва "Нефтчи" сафига бориб қўшилди. Виталий Левченко қўл остида Нурилло яна ўз формасини тиклаб олишидан фақат хурсанд бўламиз. 



Гиорги Папава – "Пахтакор"

"Пахтакор" қишки трансферлар ойнасида катта ҳаридларни амалга оширмади, асосий эътиборни сифатга қаратди. Максим Шацких ўз жамоасига грузиялик Гиорги Папавани таклиф қилди. Бу билан мутахассис ярим ҳимоя чизиғидаги рақобатни оширишга эътибор қаратди. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика