UZ

Сўнгги янгиликлар

16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   0 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  6 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  1 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  5 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  20 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  3 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   10 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  3 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  9 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  11 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  16 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  13

Норсафаров ва "Пахтакор". Ғалати Янгиликлар

Норсафаров ва "Пахтакор". Ғалати

Кеча Ўзбекистон футбол ҳакамлар маркази Coca Cola Суперлига 4-тур ўйинларида ишлайдиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра Бекободда ўтадиган "Металлург" - "Пахтакор" учрашувига Фирдавс Норсафаров бош ҳакам этиб тайинланган.

Қизиғи Норсафаров 3-турдан ўрин олган "Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашувида VAR ҳаками сифатида ишлаган ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра, унга нисбатан Ҳакамлик интизом кодексининг 2.3 бўлими 7-бандига асосан Coca Cola Суперлигасида VAR ҳаками сифатида 4 тур учрашувларидан четлаштириш интизом чораси қўлланилган (учрашув натижасига таъсир кўрсатмагани учун).

Регламент бўйича Норсафаров Суперлигада бош ҳакам сифатида ишлашга тўла ҳақли. Сабаби у хатони VAR ҳаками сифатида қилган ва айнан VAR ҳаками сифатида 4та турга четлатилган.

Лекин шахсан менга ғалати туюлган ҳолат Фирдавс Норсафаровнинг яна айнан "Пахтакор" иштирокидаги ўйинга тайинлангани бўлди. Дейлик Норсафаров 4-турдан ўрин олган исталган бошқа баҳсга тайинланганида бу мақолани ёзмасдим. Бу мақолани "Пахтакор" иштирокидаги ўйин бўлгани учун ҳам ёзаётганим йўқ. Норсафаров масалан "Бунёдкор", ОКМК ёки "Сўғдиёна" ўйинида ишлаб хато қилиб кейинги тур яна шу жамоалар иштирокидаги ўйинга тайинланса ҳам шуни ёзардим. Яъни бир ҳакам бир жамоа ўйинида хато қилган ва кейинги турнинг ўзида яна шу жамоа ўйинига тайинланмоқда. Ўзи бизда ким ёки кимлар ҳакамларни учрашувларга тайинлайди? 

Тасаввур қилинг эртага "Металлург" - "Пахтакор" учрашувини Норсафаров футбол қонун-қоидаси бўйича зўр бошқарса ва айтайлик "Пахтакор" дарвозаси томон тоза, 100 фоизлик пенальтини белгиласа ҳам барибир унга босим бўлади. "Пахтакор" футболчилари ва мухлислар томонидан. Норсафаров шу ўйинда ўз ишини тўғри қилиб пенальти белгилаган бўлиши мумкин, лекин клубдагилар наздида унинг қарори нотўғри бўлиб туюлаверади. Буларнинг барига сабаб ўтган турдаги билиб ёки билмай қилган хатоси бўлади.

Аслида гап Норсафаровда ҳам эмас, гап уни мана шу ўйинга тайинлаганларда. Бироз аввал Алишер Никимбаев ҳам ўз каналида шу вазият бўйича фикр қолдирди. Шундай гап-сўзлар бўлиши мумкинлигини тушуниш ва Норсафаровни бошқа ўйинга тайинлаш учун мактабда 11та синфни тугатишнинг ўзи етарди менимча.

Мисол учун "Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашувида AVAR (VAR ёрдамчиси) сифатида ишлаган ва Ҳакамлик интизом кодексининг 2.3 бўлими 7-бандига асосан Coca Cola Суперлигасида VAR ҳаками сифатида 4 тур учрашувидан четлаштирилган Бахтиёрхўжа Шавкатов 4-турдаги "Сурхон" - "Бухоро" ўйинида қанот ҳаками сифатида ишлайди. Шавкатов умуман бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинга AVAR ҳаками сифатида ишлаб хато қилди ва умуман бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинга қанот ҳаками сифатида тайинланди. Мана бу мен учун ҳам регламент, ҳам инсонийлик томонидан нормал ҳолат. Агар бизда ҳозир бош ҳакамлар етишмовчилиги бўлса ва Норсафаровдан бошқа вариант бўлмаса ким уни айтайлик "Қизилқум" - "Насаф", "Олимпик" - "Андижон" ёки "Бунёдкор" - "Турон" ўйинига тайинлашга халал берди? Ғалати. 


П.С. Бу ҳолат хусусий клиника туфайли вафот этган инсон ҳақидаги интервью жараёнида бошқа хусусий клиника рекламасини қўйишга ўхшайди. Аслида тақиқланмаган, лекин инсонийлик жиҳатидан жуда нотўғри.

Муаллиф : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика