UZ

Сўнгги янгиликлар

13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  2 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  0 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   0 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  3 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  1 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0 10:00Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас  4 09:24Месси футболдан ташқари яна қайси спорт турларига қизиқишини айтди  13 08:50Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор  8 08:34Шеригини «нокаут» қилган Бекмуродов жарима тўлайди. ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари эълон қилинди  14 08:21Депайнинг агенти: «Бу ёлғон»  9 07:50«Реал Мадрид» келаси ҳафта 2 нафар футболчи билан шартномани узайтирганини эълон қилади  0 07:28Суперлига. Бугун ғалаба қозонмаганларнинг тўқнашувига гувоҳ бўламиз  2

Норчаевнинг кумири ким? Унинг голлари отасини хурсанд қилмадими? Янгиликлар

Норчаевнинг кумири ким? Унинг голлари отасини хурсанд қилмадими?

Қаршида Ҳиндистоннинг "Моҳун Баган" жамоасини қабул қилган "Насаф" рақибини йирик ҳисобда (6:0) таслим қилганидан хабарингиз бор.

Мазкур баҳснинг 1-таймида "аждарлар" ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев хет-трикка эришди. Шундан кейин 19 ёшли футболчининг отаси Тўрақул ака Хўжамов билан боғланиб, бир қатор саволларимизга жавоб олдик.

— Қаршида мухлислар билан суҳбатлашганимизда Ҳусайнни темурийзода Бойқарога қиёслаганлар бўлди. Оилангиз билан Амир Темур туғилган қишлоқ — "Хўжа Илғор"да яшар экансиз. Ўғлингизга исмни ким танлаган?

— Албатта, ўзим. Тўғри Ҳусайн Бойқаро машҳур тарихий шахс. Лекин ўғлимнинг исмини у туфайли танламаганман. Болаликдаги ўртоқларимдан бирининг номи шундай эди. Шу исмни эшитилиши ёқиб қолган. Менимча, жуда яхши исм, чуқур маъноси бор.

— Ҳусайн Норчаевнинг футболга кириб келиши қандай бўлган? Футболчи бўламан, деб туриб олганми?

— Ўзи ҳам маҳаллада тўп тепишни яхши кўрарди. Лекин "Насаф" академиясига 2011 йил (9 ёшида) бир танишимизнинг маслаҳати билан олиб борганмиз. Ўшанда 2002 йилларга Дадажон Тоғаев мураббийлик қиларди. Ҳусайннинг ҳаракаталарини кўриб, менинг рақамимни олиб қолди. 6 ойча ҳар ҳафта дам олиш кунларида ўйинга чақириб турди. Шундан кейин ишона бошладими ёки ўрин бўшашини кутганми, ҳужжатларни олиб келишимизни сўради ва академияга қабул қилди.

— Ҳусайн 9 ёшида янги шаҳарга кўчиб ўтиб, оиласидан узоқлашган экан. Ҳеч зерикиб, футболдан кетиш ҳақида ўйлаганми?

— Йўқ. Шукрки, бундай гапни сира эшитганим йўқ. Ёшлигиданоқ масъулиятни яхши ҳис қиларди, барча қийинчиликларга чидади.

— Болалигидан ҳужумчи бўлишни истармиди? Кимга кўпроқ ҳавас қилган?

— "Насаф" афсонаси Зафар Холмуродовга ўхшашни истарди. Менимча, ўзбек футболи бош билан ўйнаш борасида унинг олдига туша оладиган форвардни кўрмаган. Ўз вақтида мен ҳам унинг мухлиси эдим. Ҳозир Зафаржон билан яхши танишмиз. Қаршига борганда суҳбатлашиб турамиз.

— Ўғлингиз "аждарлар" академиясига ўтганидан кейин бу жамоа мухлисига айланганмисиз?

— Йўқ. Олдиндан "Насаф"га ишқибозлик қилардик. Вилоятимизнинг бош жамоаси бўлгани учун меҳримиз бўлакча. "Насаф" ҳар доим биринчи!

— Сизнингча, клуб тарихидаги энг яхши футболчи ким?

— Агар легионерлар ҳақида гап кетса, шубҳасиз, Артур Геворкян биринчи. Маҳаллий ўйинчилардан бундайлар кўп. Юқорида айтганимдек, Зафар Холмуродов, Рўзиқул Бердиев, Ботир Қораев энг яхшилардан ҳисобланишади. Улар бугун ҳам жамоа билан бирга ва клуб ривожи учун ҳисса қўшишяпти.

— "Моҳун Баган" билан ўйинни стадиондан кузатдингизми?

— Албатта, бундай ўйинларни ўтказиб юбориш мумкин эмас. Кеча ҳам "Марказий"да эдик.

— Норчаев 13 дақиқада 3 та гол урди. Ўйин давомида стадионга йиғилган томошабинларнинг хурсандчилигини кўрдик. Ҳусайнни ОФК кубоги тўпурарлар пойгасида етакчига айлантирган голдан кейин қандай туйғуларни ҳис қилдингиз?

— Очиғи, хотиржам қабул қилдим. Бу йигитларнинг ўйнайдиган пайти келди, энди улар ёш бола эмас. Ўғлимга нисбатан жуда талабчанмиз. Гол ургани учун кўкка кўтариш керакмас, бу унинг вазифаси. Марказий ҳужумчи бўлдингми, вазият бўлганда фойдаланиш керак. 

Бошқа томондан ўйинни бутун Ўзбекистон томоша қилаётганини биласиз. Шунақа пайтларда кўнглизда қандайдир ҳис пайдо бўлади, фахр ёки ғурурга ўхшаш. Ҳар бир отага шу туйғуни ҳис қилиш насиб қилсин.

— Ҳусайн билан режалари ҳақида гаплашиб турасизми? У келажагини қаерда кўради?

— Албатта, бу ҳақда суҳбатлашганмиз. У тезроқ Европага, кучли чемпионатларга кетишни, ўзини кўрсатишни хоҳлайди. Мен доим шошмасликни маслаҳат бераман. Тан олиш керак, ҳали жудаям хом. "Насаф"да қолиб анча "пишиши керак". Лекин якуний танлов ҳуқуқи ҳар доим унинг ўзида бўлади. 

Ҳиндларга "мастер-класс" ўтиб берган "вундеркинд" ҳақида

Муаллиф :
Рейтинг: +35   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика