UZ

Сўнгги янгиликлар

12:19Манба: Ўзбекистон халқаро турнирда Миср билан ўйнаши мумкин  1 12:05Реда Ҳани: "Мазкур беллашув Ўзбекистондаги сингари бизнинг мураббий учун ҳам биринчиси эди"  0 11:47Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК ҳакамлар академиясида малака оширади  0 11:35Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК Чақирув Лигаси ўйинларида!  0 11:24Ўзбекистон U-18 термаси Озарбайжон билан муроса кўчасини танлади  1 11:10Ўзбекистонлик аёл ҳакамлар Осиё чемпионати саралаш босқичида ишлайди  0 10:46"Арсенал" туркиялик футболчи учун катта суммадан воз кечишга тайёр  0 10:18"Реал" ҳужумчиси январда АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 09:50А Сериянинг энг кўп маош олувчи футболчилар рейтинги эълон қилинди  0 09:23Мбаппе Ямалнинг шахсий ҳаётига аралашётганларга мурожаат қилди  9 08:55Футзал. 3-турнинг марказий учрашувида йирик ҳисоб қайд этилди  0 08:27Элдор Шомуродов:"Ҳамма ҳам хато қилади"  11 07:59Каннаваро дебюти омадли чиққан Ўзбекистон - Кувайт учрашувидан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:31U-20 ЖЧ. Чорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  2 01:49ЖЧ-2026 саралаши. Рангник термасидан 10та гол, Нидерландия, Фарер ороллари ҳамда Даниядан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  11

Нўъмон Ҳасанов: "Навбаҳор"да ўйиннинг ўзи йўқ. Таркибга қарасангиз зўр футболчилар, лекин пас беришмаяпти" Янгиликлар

Нўъмон Ҳасанов: "Навбаҳор"да ўйиннинг ўзи йўқ. Таркибга қарасангиз зўр футболчилар, лекин пас беришмаяпти"

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Қўқон-1912" (0:1) учрашувидан кейин мезбонлар мураббийи Нўъмон Ҳасанов ўз фикрларини билдирди.




"Ўйинни кўрдинглар, нима десам бўлади АГМК ва "Қўқон-1912" билан баҳсни кузатган бўлсанглар жамоамизда ўйинни ўзи йўқ. Тўп оширишларда беш олти маротаба тўпга тегиниш ҳам қилганимиз йўқ. Йигитларни ҳам тўғри тушунаман, касал бўлишди, жароҳатлар олишди, ҳар уч кунда ўйинда иштирок этишмоқда. Лекин, қанақадир виждон ҳам бўлиши керак. Қариндош-уруғлар, дўстлар телефон қилганида ҳадеб ютқаздик деяверишмайдику. Майдонда жонини бериб тўп тепиш керак, футболни бунақа ўйналмайди. Тўпни тўғри узатиб, ҳужумлар қилиб дегандек. Футболчиларни бир-бирига ҳурмати йўқ.  Шу ўзимизни футболчиларми? Уларни бир-бирига муносабати шундай бўлса ўйин ҳеч қачон чиқмайди. Машғулотларда барчасини тўғирласа бўлади. Биринчи галда футболчилар ўртасидаги муомалани ва ҳурматни тўғирлаш лозим. Жамоа аҳил бўлса барчаси ўхшайди.

Кеча машғулотларда 10 киши иштирок этди. Уларни беш нафари захира футболчилари. Айрим футболчиларимиз касал эди. Шифокорларимизга раҳмат, қисқа вақт ичида уларни даволашга ҳаракат қилишди. Машғулот ўтказмаган футболчи ҳеч қачон югура олмайди. Ўйинчиларни ҳам тўғри тушунаман, лекин тўп билан тузукроқ муомала қилиб, очилиб тўпларни узатиб ўйин қилса бўлади. Қандайдир куч ҳам йўқдек кўринди. АГМКни ўйинини кўринглар қандай ҳаракат қилишмоқда. Ҳар уч кунда ўйин борлиги сабаб етарлича машғулот ҳам ўтказа олмайсиз. Иккинчи давранинг биринчи ўйини бўлмиш "Пахтакор" билан учрашувдан кейин 10 кунга яқин танаффус бўлади. Шу вақтда нимадир қилса бўлади. Таркибга қарасангиз зўр футболчилар, лекин пас беришмаяпти.

"Пахтакор" билан ўйинга тайёргарлик учун вақт кам. Фақат руҳий жиҳатдан кўрсатмалар беришимиз мумкин. Ҳар уч кунда ўйин бўлаётгани сабаб машғулот ҳам етарлича бўлмаяпти. 15 кунлик танаффусда тўп билан қандай ишлаш борасида кўрсатмалар беришимиз мумкин. Футболчила умуман тўп билан ишламаяпти. Айримлари терма жамоа аъзолари ҳисобланади. АГМК билан ўйинда ҳам нимадир ўхшади. Аммо, охирига келиб чарчаб қолишди",- дейди Нўъмон Ҳасанов.


Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика