UZ

Сўнгги янгиликлар

09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  2 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  1 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  4 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  2 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  4 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  0 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  0 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  0 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0 02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  24 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  5 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  2 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  26

Нўъмон Ҳасанов: "Мақсадимиз Ўзбекистон кубогида ғолиб чиқиш" Янгиликлар

Нўъмон Ҳасанов: "Мақсадимиз Ўзбекистон кубогида ғолиб чиқиш"

Суперлига 26-турдан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Навбаҳор"(1:1) учрашувидан сўнг меҳмон жамоа бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Чемпионат якуни билан барчани табриклайман. Олдинда кубок ўйинлари бор. Унга тайёргарлик давом этади. Ўйинни кўрдинглар, чиройли ва томошабоп тарзда ўтди. Дарвозаларга иккита ажойиб гол урилди. Қўлни туширмаслик керак, олдинда бизни кубок баҳслари кутмоқда. Бунда ҳар бир ўйинда кучлилар аниқлаб борилади. Хатолар ҳам бўлди, буни устида шлашда давом этамиз. Майдон ҳолати ҳам яхши ҳолатда. Футболчилар пас ошириб, бир-бирларини яхши тушуниб ҳаракат қилишди", - дейди Нўъмон Ҳасанов.

- "Набаҳор" мавсумни саккизинчи ўринда якунлади. Эндиликда мақсад кубокда ғалаба қозониб, ОЧЛга йўлланма олишми?

- Албатта, бу йилни бошида жамоа олдига мақсад қилиб қўйилганди. Мақсадимиз Ўзбекистон кубогида ғолиб чиқиш. Финал Наманганда бўлиб ўтади. Кубок мусобақаси бундай қисқа бўлмаган, шу боис имкониятдан фойдаланишимиз керак. 

- Клубда бош мураббий бўлиб қолсангиз, кейинги мавсумда жамоани янада кучайтирасизми?

- Ҳа, кучайтириш режада бор. Чунки ҳали ҳамма нарсани футболчиларга ўргатиб бўлганим йўқ. Бирданига беш-олтита нарсани ўйинчига айтсам, ўзлаштира олмайди. Вазиятлардан самара чиқара олмаяпмиз. Мени қийнаётган жиҳат шу. Ҳаммасини вақти-соати бор. Биласизлар, бу ерда ўз вақтида фаолият олиб борганман. Бу нарсалар шу захоти келмаган. Баъзилар 2-3 йил вақт олади. Менга уч ойлик танаффус ҳам етади. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика