UZ

Сўнгги янгиликлар

18:07Расман: Игорь Сергеев "Персеполис" футболчисига айланди  1 18:01"Манчестер Сити" Гвардиол жароҳат олгани туфайли ижарадаги ҳимоячисини ортга қайтарди  0 17:40Гонсало Гарсия Ван Нистелройнинг натижасини такрорлади  0 17:23"Машъал" афсонаси Жамшид Ҳасанов фаолиятини якунлади  3 17:07Гвардиола "Челси" билан ўйинда икки ҳимоячисидан айрилди  4 16:50"Бу клуб менинг уйим эди. Келажакда ҳам шундай бўлиб қолади". Сергеев "Пахтакор" билан хайрлашди  5 16:44Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  30 16:32Нурилло Тўхтасинов: "Вадим Абрамовнинг қўлида 3 йил ўйнаганман. Самарқандда мухлисларни хурсанд қилишимиз керак"  1 16:10"Сўғдиёна" Грузиянинг 2 карра чемпионига қарши баҳс юритади  1 15:52Инсайд тасдиқланди: "Хоразм" футболчиси ОКМКга ўтди  1 15:44"Динамо" машғулотлари Championat.asia объективида  3 15:33"Манчестер Юнайтед" клуби Аморим бўйича расмий баёнот берди  8 15:21Breaking! МЮни ёзгача бошқарадиган мураббий номи маълум  12 15:01Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди  22 14:34"Динамо" Тошкентда йиғинни бошлади  3

Нўъмон Ҳасанов: "Мавсумдаги энг яхши ўйинимни ўтказдим" Янгиликлар

Нўъмон Ҳасанов: "Мавсумдаги энг яхши ўйинимни ўтказдим"

"Андижон" - "Қўқон-1912" учрашувидан сўнгги матбуот анжуманида Нўъмон Нурматович иштирок этди.

"Ўйинни кўрдингиз, анча чиройли ўтди. Бирдамликда қилинган ҳаракат натижасида иккита гол уриб олдик. Натижада иккинчи бўлимда рақибга нисбатан эркинроқ ҳаракат қила бошладик. "Пахтакор" билан ўйинда ҳам шундай вазиятларга эга бўлган эдик, аммо ундан унумли фойдала олмаганмиз. Бугун эса биз бошқача ўйин кўрсатдик", - дейди Нўъмон Ҳасанов. 

- Учрашувнинг сўнгги дақиқасида қизишиб кетдингиз...

- Ўша вазиятда футболчиларни ажратгани боргандим. Аммо вазият асабий тус олиб кетди, бу футболда бўладиган нарса. 

- Бугунги ўйинда сизнинг "қўлингиз" кўринди...

- "Андижон"ни "Пахтакор" ва "Локомотив" билан ўйинини яхшилаб ўрганиб чиқдик. Уларнинг сафида бўйдор ўйинчилар кўп эди, шунинг учун ердан пас ўйнаш тактикасини амалга оширдик ва бу ўз самарасини берди. 

- Серблар қандай киришиб кетишди?

- Секин аста киришиб боришяпти.

- "Пахтакор"нинг собиқ мураббийи сифатида Қўқонга киришиб кетишингиз қийин бўлмаяптими?

- У ердан кўп нарсани ўргандим. "Пахтакор"да бироз осонроқ, истаган пайтингизда тайер футболчи топишингиз мумкин. Менимча ҳали бу ерда биздан янада бошқача ва чиройлироқ ўйин кўришади. Бунга ҳаракат қиламиз. Бугун Қўқондаги энг яхши ўйиним бўлди деб бемалол айта оламан.


Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика