UZ

Сўнгги янгиликлар

03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  3 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  3 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  3 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  8 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  15 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  29 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0

Нўъмон Ҳасанов: "Иккинчи таймда 14 кишига қарши ўйнадик" Янгиликлар

Нўъмон Ҳасанов: "Иккинчи таймда 14 кишига қарши ўйнадик"

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар катта мураббийи Нўъмон Ҳасанов ўз фикрларини билдирди.




"Биринчи таймда икки жамоа бир-бирига муносиб ўйнади, кўплаб вазиятлардан унумли фойдалана олмадик. Иккинчи таймда негадир 14 кишига қарши ўйнадик десак ҳам бўлади. Ўзи ҳакамлар ҳақида гапирмасдим. Лекин бугунги ўйиндан кейин шунга мажбурман.

Нималар бўлганини барча кўриб турибди-ку. Кийим алмаштириш хонасига кирдим, баъзи футболчилар йиғлаб ўтиришибди. Бундай футболни биз кўтара олмаймиз. Бугунги ўйинга футболчиларни нега тайёрладим? Иккинчи таймдаги мана шу қарорлар учунми? Яққол қизил карточка берилмади. Иккинчи тайм бошидан ҳакамлар ғалати ишлашди, ёш ҳакам бўлгани учун ўзини йўқотиб қўйди шекилли.

Ўтган турда ҳам ўз майдонимиздаги баҳсда "Металлург" футболчисининг қўлига тўп тегди, агар ўша пенальти бўлганида ютиб кетардик. Бу нарсани ҳатто ТВда ҳам муҳокама қилишмади. Ўзим ҳам футболчи бўлганман, лекин бунақасини ҳали кўрмаганман", - дейди Нўъмон Ҳасанов.

- Сўнгги 4та турни қандай тарзда ўтказган маъқул?
- Агар биринчи даврада нейтрал майдонда ўйнаган бўлсак, демак иккинчи даврани ҳам нейтрал майдонда ўтказиш адолатдан бўлади.

- Баҳсли вазият бўлганида ҳакамга нима дедингиз?
- Ўша вазиятда ҳакамдан нега қизил карточка берилмади деб сўрадим. Сабаби футболчи келиб боши билан зарба берди. Қанот ҳаками ҳам ўша вазиятни кўриб турганди. Хайронман.

- Иван Соловьёв ва Исломбек Исоқжонов нима учун бугун қайдномада ҳам йўқ эди...
- Улар "Металлург" билан ўйинда жароҳат олишди. Шифокорлар билан маслаҳатлашиб дам беришга қарор қилдим. Бу футболчилар Жиззахга ҳам келишмади. Тўғри қилдим деб ўйлайман. Сабаби олдинда "Бунёдкор" билан ўйин ҳам бор. Насиб қилса улар таркибга қўшилишади. Ҳали мавсум тугагани йўқ. Бугун ғалаба учун майдонга тушгандик, афсуски кимларнингдир айби билан ютқазиб қўйдик.

Рейтинг: -19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика