UZ

Сўнгги янгиликлар

04:45Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4)   5 04:40Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Бавария" - "Арсенал" 1:0   0 04:35ОЧЛ. "Ал Айн" - "Ал Ҳилол" 4:2   0 04:25U-23 Осиё кубоги. Вьетнам - Кувайт 3:1   0 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" пенальтилар сериясида "Ман Сити"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди! Финал остонасидаги рақиб - "Бавария"  381 01:56ЕЧЛ. Киммихнинг голи "Бавария"ни ярим финалга олиб чиқди  32 01:00"Манчестер Юнайтед" форварди ёзда клубни эркин агент мақомида тарк этади  2 23:54Малайзия ОТЖ бош мураббийи: "Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик"  0 23:35U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Малайзия 2:0   0 23:24ОЧЛ. "Ал Айн" кутилмаганда ярим финалнинг илк ўйинида "Ал Ҳилол"ни мағлуб этди  18 23:22"Манчестер Сити" — "Реал". Таркиблар маълум  28 23:05Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Австралия 3:2   1 22:50Абдувоҳид Неъматов: "Мусобақани ажойиб тарзда бошлаб олдик"  2 22:33"Порту" уч йилга еврокубоклардан четлатилиши мумкин?!  0 22:12Улуғбек Ҳошимов: "Ҳужумчи позициясига 3-4 футболчи даъвогарлик қилмоқда"  1

Нўъмон Ҳасанов: "Аслида Холмуҳаммедов дарвозага зарба бермоқчи эмасди" Янгиликлар

Нўъмон Ҳасанов: "Аслида Холмуҳаммедов дарвозага зарба бермоқчи эмасди"

"Қизилқум" - "Қўқон-1912" (0:1) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Нўъмон Ҳасанов ўз фикрларини билдирди.

"Ўйин битта голгача эди. Икки жамоа дурангга лойиқ эди. Иккита мағлубиятдан футболчиларим хулоса чиқариб яхши ўйин кўрсатди деб ўйлайман. Узоқ йўл босиб Навоийга келган мухлисларга раҳмат дейман.

Олмалиқдаги ўйиндан кейин исталган мураббий истеъфо сўрарди. Аммо раҳбарият мени жамоада қолдиришга қарор қилди. Мен доим тайёрман, агар кучли мураббий олиб келиб Қўқонни кучли жамоа қилса тайёрман. Қўқон футболи қанчалик кўтарилса хурсанд бўламан.

Бугун дарвозабонимиз Ислом Абдуллаев Суперлигада дебют қилди. У яхши ўйнади деб ўйлайман. Биринчи таймда жамоамизни муқаррар голдан сақлаб қолди.

Мурод Холмуҳаммедов жарима тўпи тепишдан олдин шерикларига оширмоқчи эди. Мен эса дарвозага тепишини айтдим. Гол ургани учун менга қараб югурди", - дейди Нўъмон Ҳасанов.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика