UZ

Сўнгги янгиликлар

10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  0 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  2 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  0 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  6 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1 07:25Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Қаршида ўйинлар бор  2 01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  1 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  3 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  8 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  15 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  18 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  2 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  1

Нодирхўжа Юлдашев: U-23 Осиё кубоги, фон ортидаги қаҳрамонлар Янгиликлар

Нодирхўжа Юлдашев: U-23 Осиё кубоги, фон ортидаги қаҳрамонлар

Нодирхўжа Юлдашев кечагина якунланган U-23 Осиё Кубоги ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Мусобақада бизнинг кўзимизга фақат терма жамоа ва ЎФА вакиллари кўринди.


Мен ушбу жараёнгача ва мусобақа давомида натижага катта меҳнати сингганларни санаб ўтсам. 

1. Тошкент шаҳар ҳокимлигига мусобақа бошланишига 3 ҳафта қолганда “Пахтакор”га катта юкламдаги ва пул ишлатилиши керак бўлган вазифа тушди. Бу вазифани Жаҳонгир Ортиқхўжаев бошчилигидаги ҳокимлик ва клуб раҳбари Дилшод Каримов   қўлдан келганча бажаришди. Қисқа фурсат ичида стадион ремонт қилинди, Қибрайдаги база машғулот учун таъмирдан чиқди. Умумий ҳаражат 5 млрд сўмдан ошди. Очилиш маросими учун махсус монитор қўйилди. Тошкентнинг яна бир жамоаси, “Бунёдкор” раҳбари Улуғбек Мирзаев. Бу инсон ҳам Осиё чемпионатини яхши савияда ташкил қилишда, клубнинг деярли барча ходимлари билан шижоат кўрсатди. 


2. Тошкент гигантлари, Тошкент футбол ассоциацияси ва унинг қошидаги  “Пахтакор” ва “Бунёдкор” академиялари. 

“Пахтакор” ва “Бунёдкор” жамоаларининг 2001 ҳамда 2002 йилда таваллуд топган авлод вакиллари 2014 йилдан бошлаб Тошкент шаҳар чемпионатида иштирок эта бошладилар. 

Улар йиллар давомида Кудряшов, Нуралиев, Коростиченко, Чигатаев, Қурбонбоев, Отажонов каби мураббийлар қўл остида шаҳар биринчилигида тўп тепиб, кейин шаҳар U-18, 2-лига мусобақасида иштирок этдилар ва ўринбосарлар орқали ўз клубларининг асосий таркибига етиб бордилар. 


3. Қашқадарё ҳокимлиги ва “Насаф” ҳам футболчилари, ҳам инфраструктураси билан яқиндан ёрдам берди. Вилоят ҳокими Муротжон Азимов ҳудудда меҳмонларни кутиб олиш, уларга яхши савияда хизмат кўрсатишни маромига келтириб бажарди. “Насаф” академияси тарбияланувчилари эса Кападзе жамоасини кучайтириб берди. Уларни тарбиялашда эса Эшқобилов, Каюмов, Мойлиев ва Қўнғиров катта меҳнат қилганлар. Бердиевга қадар Холмуродов ҳам ёшлар лигасида имконият берди.


4. “Абу”! Абдураҳмон Фозилов киши кўрмас, ўзининг армияси билан жуда катта меҳнат қилди. Айниқса мухлиссиз ўтган Японияга қарши ўйинда стадион олдида қилган иши тақсинга сазовор. Финалда мағлубиятга учраб турган пайтимиз, ўз ёрдамчилари билан бўлинган ҳолда барча секторларни имкон қадар тартибли бўлишга чақириб турди. 

Қисқаси, бу мен кўрганларим. Яна фон ортида турган қаҳрамонлар, ДХХ, ИИБ, Тез ёрдам, МЧС ларни ҳам санаб ўтиш мумкин.


Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика