UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23Максим Шацких: "асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  0 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  0 19:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон – Эрон 1:1 (матнли трансляция)  4 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 19:00U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон ярим финал йўлланмаси учун Саудия Арабистони билан курашмоқда (матнли трансляция)  78 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  35 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  9 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  11 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  5 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  5 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  9 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  7

Нодирхўжа Юлдашев: "Кенгурулар" устингиздан "сакраб" кетишларига йўл қўйманг" Янгиликлар

Нодирхўжа Юлдашев: "Кенгурулар" устингиздан "сакраб" кетишларига йўл қўйманг"

25 январь куни Ўзбекистон U-23 ва Австралия U-23 ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади.

Кеча кўпчилик Бобурни танқид қилди. Ўзимни ҳам жаҳлим чиқди биринчи вазиятдаги нўноқ ҳаракатига. Лекин ўйин тугаганидан кейин билдим-ки, бола "температура" билан тўп тепган. Исииғи билан нам ҳавода югурган. Бу жуда қийин.

Яқинда бир фикр айтгандим. 11 нафар бола билан мусобақага тайёрланган мураббий, бирон футболчи жароҳат олиб қолса нима қиларди? Нима қилишини кўрдик. Демак, ўша футболчини тушираверар экан, жароҳати бўладими йўқми.

Индинга насиб ютамиз! Ўйин яхши (футболчиларни ўзини ўйини). Фақат шу учрашувга бутун борингиз, ташвишингизни унутиб, тарих учун 90 дақиқага бор кучингизни жамласангиз бўлгани!

Жасур, кеча йиғлаб юбординг. Австралия билан ўйинда ҳам йиғла, фақат қувонч кўз ёшлари бўлсин, у! Бунинг учун илтимос, ўзинг учун эмас, жамоа учун ўйнаб бер. Бу сенинг қўлингдан келади. Қанча чиғириқдан ўтдинг.

Ойбек, бу натижа эмас. 3та ўйиндаги қаҳрамонлигинг бир пул бўлади, агар Австралияни юта олмасак. Юта оламиз, буни жамоа аъзолари билан амаллай оласан. Азиз, ҳали сени кўрмадик! Қани чемпионатдаги Ғаниев? Бир ўйин орқали ўзингни шундай кўрсатгин, бутун халк кўрсин. Ота-онанг гердайиб юрсин, бу менинг ўғлим деб. "Бузвор" эртага Австралия дарвозасини!

Ислом ва Хожиакбар! Сизларга кўп гапириб ўтириш шарт эмас. Шунчаки эртага "кенгурулар" устингиздан сакраб кетишларига йўл қўйманг, бўлди!

Бу авваллари Англияда порлаган Австралия ўйинчилари эмас. Сиздан ҳеч қандай фарқи йўқ, ишонинг!

Майдонга тушамиз, ғалаба қозонамиз, юртга қайтамиз!


Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг: +106   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика