UZ

Сўнгги янгиликлар

18:55Суперлига. "Динамо" – "Металлург" (матнли трансляция)  0 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  12 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  0 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  12 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  8 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  4 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  1 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  5 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  1 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  5 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  8

Нодирбек Абдураззоқов: "Дуо қилиб турсангиз, кейинги босқичга ҳам йўл оламиз" Янгиликлар

Нодирбек Абдураззоқов: "Дуо қилиб турсангиз, кейинги босқичга ҳам йўл оламиз"

U-20 Жаҳон чемпионати нимчорак финали доирасида Исроилга қарши ўйин олдидан Ўзбекистон термаси футболчиси Нодирбек Абдураззоқов ўз фикрларини билдирди.


- Гватемала устидан қозонилган ғалаба ва плей-офф босқичи билан табриклаймиз. Гуруҳ босқичидаги сўнгги ўйин қандай ўтди?

- Худога шукур, ютиб олдик. Ўйин биз учун ҳар тарафлама яхши ўтди. Статистика томонлама ҳам, ўйин бобида ҳам чиройли ўйин кўрсатдик.

- Майдонга тушиб, гол урдингиз ва у голдан кейинги эмоциялар зўр чиққанди. Лекин, афсуски, гол офсайд туфайли ВАР ёрдамида бекор қилинди...

- Гол ура олдиму, афсуски, ҳисоблашмади. Голни бизнинг негативчиларимизга, илк навбатда ота-онамга, яқинларимга ва иккинчи навбатда барча негативчиларга бағишламоқчи эдим.

- Ўзбекистон гуруҳ босқичидаги барча учрашувларини Сантяго дел Эстеро шаҳрида ўтказди. Шаҳардан қандай таассуротлар олдингиз?

- Шаҳарга чиқиб айлана олмадик. Чунки бунга вақтимиз ҳам бўлмади. Лекин биз бўлиб турган меҳмонхонадаги инсонлар жуда самимий экан, қўлидан келганча яхшиликлар қилиб, ҳар томонлама ёрдам бериб туришди. Мухлислар эса ҳақиқатдан ҳам футболни тушунадиган мухлислар экан. 

- Ўзбекистон термаси плей-офф босқичида Исроил билан куч синашади. У жамоага қарши тайёргарлик қандай кетмоқда? Жамоада кайфият қанақа?

- Ҳар ўйин олдидан рақибни чуқру ўрганамиз. Жамоадаги кайфият аъло даражада. Барча яхши кайфиятда. Дуо қилиб турсангиз, кейинги босқичга ҳам йўл оламиз.

- Ўзбекистон термасининг потенциали қайси босқичгача етади деб ўйлайсиз?

- Худо хоҳласа, барчасини амалда кўрсатамиз. Барча футболчилар билан бирга энг юқори мақсадларни кўзлаганмиз. 

- Жамоатчиликда кўп муҳокамаларга сабаб бўлган интервью ҳақида нима дейсиз? Уни қандай қабул қилдингиз?

- Тўғриси, ўша пайтда бунга унчалик аҳамият ҳам бермадим. Аслида футболчилар бундай нарсаларни ўйламаслиги керак деб ўйлайман. Биз майдонда ҳаракат қилишимиз керак. Журналист билан гаплашиб олдик, кейинги сафар саволларга сал хушёрроқ бўлиб олсалар бўлди. Орамизда ҳеч қандай гаплар йўқ. Барчамиз Худонинг бандасимиз, хато қилишга ҳаққимиз бор.

- Исроил билан ўйиндан олдин мухлисларга тилакларингиз.

- Бизга мухлислик қилишда давом этишсин. Менимча, Осиё чемпионатидаги муваффақиятимиз сири ҳам шунда. Ота-оналаримиз, мухлисларимиз доимо дуо қилиб туришди. Барча гап дуода деб ўйлайман. Яхшилаб дуо қилиб турсангиз, барчаси яхши бўлади. Мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика