UZ

Сўнгги янгиликлар

11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  7 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  3 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  11 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  8 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  6 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  5 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  5 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  5 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  14 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  1 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  1 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  1 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0

Нодир Йўлдошев: "Жуда қийин ва муҳим бўлган ғалабани қўлга киритдик" Янгиликлар

Нодир Йўлдошев: "Жуда қийин ва муҳим бўлган ғалабани қўлга киритдик"

Про лига 10-тури доирасида "Ғиждувон" – "Янгиер-Қурувчи" (0:1) учрашувидан кейин меҳмонлар сафида ягона гол муаллифи Нодир Йўлдошев фикрларига қулоқ тутдик.

- Бугунги ўйиндан кейинги таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз...

- Мазкур учрашув қийин бўлишини билардик. Шунга яраша жамоадошларимиз билан биргаликда меҳнат қилдик. Худога шукрки, қийин ва муҳим бўлган ғалабани қўлга киритдик. Айни вақтда жамоамизда кайфият юқори, негаки, турдан-турга турнир жадвалида кўтарилиб бормоқдамиз. 

- Жамоанинг ҳужум чизиғида муаммолар борлиги сабабли сизни ушбу позицияда синаб кўришмоқда. Бу қийинчилик туғдирмаяптими?

- Чиндан ҳам жамоамиз ҳужумчилари жароҳат сабабли бизга ёрдам бера олишмаяпти. Мен ушбу позицияда уларнинг йўқлигини билдирмаслик учун қўлимдан келганча ҳаракат қилмоқдаман. Албатта, қийинчиликлари бўлмоқда, лекин жамоадошларимнинг ёрдами сабабли бунинг уддасидан чиқяпман.

- "Зомин" билан ўйинда ҳам ғалаба голини ургандингиз. Мавсум давомида нечта тўп киритишни мақсад қилгансиз?

- Албатта, ҳужумчи борки, гол уришни истайди. Мавсум давомида нечта гол уришим муҳим эмас. Асосийси, жамоамиз ғалабали сериясини давом эттирса бўлди. Муҳими, шу.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика