UZ

Сўнгги янгиликлар

16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  0 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:10Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор", "Нефтчи" ва "Металлург" иштирокидаги ўйинлар давом этмоқда  2 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  2 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  0 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  2 14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  11 14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  5 14:07Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги 2-турига тайинланди  0 13:51"Бавария" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишни истамаяпти  0 13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  5 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  2 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  10

Нодир Йўлдошев: "Жуда қийин ва муҳим бўлган ғалабани қўлга киритдик" Янгиликлар

Нодир Йўлдошев: "Жуда қийин ва муҳим бўлган ғалабани қўлга киритдик"

Про лига 10-тури доирасида "Ғиждувон" – "Янгиер-Қурувчи" (0:1) учрашувидан кейин меҳмонлар сафида ягона гол муаллифи Нодир Йўлдошев фикрларига қулоқ тутдик.

- Бугунги ўйиндан кейинги таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз...

- Мазкур учрашув қийин бўлишини билардик. Шунга яраша жамоадошларимиз билан биргаликда меҳнат қилдик. Худога шукрки, қийин ва муҳим бўлган ғалабани қўлга киритдик. Айни вақтда жамоамизда кайфият юқори, негаки, турдан-турга турнир жадвалида кўтарилиб бормоқдамиз. 

- Жамоанинг ҳужум чизиғида муаммолар борлиги сабабли сизни ушбу позицияда синаб кўришмоқда. Бу қийинчилик туғдирмаяптими?

- Чиндан ҳам жамоамиз ҳужумчилари жароҳат сабабли бизга ёрдам бера олишмаяпти. Мен ушбу позицияда уларнинг йўқлигини билдирмаслик учун қўлимдан келганча ҳаракат қилмоқдаман. Албатта, қийинчиликлари бўлмоқда, лекин жамоадошларимнинг ёрдами сабабли бунинг уддасидан чиқяпман.

- "Зомин" билан ўйинда ҳам ғалаба голини ургандингиз. Мавсум давомида нечта тўп киритишни мақсад қилгансиз?

- Албатта, ҳужумчи борки, гол уришни истайди. Мавсум давомида нечта гол уришим муҳим эмас. Асосийси, жамоамиз ғалабали сериясини давом эттирса бўлди. Муҳими, шу.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика