UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  16 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  2 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  1 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  13 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячиси трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  4 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  29 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  4 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  1 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  64 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   4 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  3

Нодир Қўйбоқов: “Зомин”да молиявий муаммолар бор” Янгиликлар

Нодир Қўйбоқов: “Зомин”да молиявий муаммолар бор”

Про лига иштирокчиси “Зомин” клуби бугунги кунда турнир жадвалининг охирги ўринини эгаллаб турибди.

Жамоа кўрсатаётган натижалар яхши деб бўлмайди. Хўш, натижаларнинг салбий кўриниш олишига нима сабаб бўлаётгани юзасидан жамоа ҳимоячиси Нодир Қўйбоқов фикрларига қулоқ тутдик. 

 Маълумот учун, Нодир Қўйбоқов шу вақтга қадар “Сўғдиёна” ёшлар жамоасида ўйнаб келган. Мавсум бошида “Зомин” клубига келиб қўшилган эди. 


- Нодир, “Зомин” бугунги кунда Про лигадаги ҳолати яхши эмас. Бунга нима сабаб бўлмоқда?

- Мавсумни яхши бошлагандик. Лекин кейинчалик натижаларимизда пасайишлар кузатилди. Бунга нима сабаб бўлаётганини ҳозир аниқ айта олмайман. Албатта, қайд этаётган натижаларимиз яхши эмас ва бундан мухлисларимиз ҳам норози.

- Молиявий ҳолат қандай?

- Албатта, молиявий муаммоларимиз бор. Буни яшириб ўтирмоқчи эмасман.

Жамоада яхши футболчилар кўп. Ўйлайманки, иккинчи даврада натижаларимиз ижобий кўриниш олади. Бу ҳолатда қолиб кетмоқчи эмасмиз. Вазиятни яхшилаш ва натижаларимиз билан мухлисларни хурсанд қилиш ниятидамиз. Ҳозирги ҳолатимиз вақтинчалик дея оламан.

- Ортда қолган 13 турда энг қийин ўйин кимга қарши кечди?

- Про лигада бирорта ўйин осон кечмаяпти. Ҳар бир баҳс ўзига яраша қийин ўтмоқда. Энг қийин ўйин деб, назаримда, “Турон”га қарши ўз майдонимизда ўтказган баҳс бўлди. 

- “Сўғдиёна” ёшларида ўйнаб келгансиз. Асосий таркибга қўшила олмаганингизга нима сабаб бўлди?

- Тажриба етишмади дея оламан. Жамоанинг асосий таркибида жиддий рақобат бўлиб келган. Ҳозирда ҳам анча кучли ҳимоячилар тўпланишган. Менда бу борада тажриба етишмади ва шу сабабли ҳам асосан ёшлар жамоасида ўйнаб келдим.

- Жамоада яхши ҳимоячилар тўпланишган деб айтдингиз. Қайси бир ижрочиларнинг ҳаракатлари сизга ёқади?

- Элёр Орифов ва Сардор Қулматов ўйинлари менга маъқул келади. Тўғри, иккисининг ўйин услуби бошқача. Лекин иккисида ҳам ўзингиз учун нимадир олиш имкони бор. Хуллас, мен бу футболчиларни кузатиб келаман.

- Келгусидаги режаларингиз қандай?

- Биринчи навбатда Суперлигада дебют қилишни мақсад қилганман. Шу вақтгача Суперлигада ўйнамаганман. Шунингдек, терма жамоа либосида ўйнаш орзусидаман.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика