UZ

Сўнгги янгиликлар

02:54Миллатлар лигаси. Германиядан 7:0, Нидерландиядан 4:0 ва бошқа натижалар  0 01:58"Интер"нинг икки ҳужумчиси келаси ёзда клубдан кетади  0 01:21Дьёкереш учун курашда етакчи клуб номи маълум  3 00:20Сане ўзига янги клуб танлади  0 00:04Миллатлар лигаси. Украина ва Грузия ўзаро дуранг ўйнади, Туркия ўз уйида Уэльсни енга олмади ва бошқа натижалар  0 23:13Погба "Манчестер Юнайтед"га қайтади  1 22:40Дэвис келганидан сўнг ким "Реал"дан кетади?  2 21:59"Тоттенхэм" Сон билан шартномани 2026 йилга қадар узайтиради. Вингер клубда 10-мавсумини ўтказмоқда  1 20:46Раньери: "Нега бу йигит ўйнамаяпти?"  7 20:12Европа гранди Хвича Кварацхелияга қизиқишни тиклади  5 19:52Россия қачон ФИФА ва УЕФА мусобақаларига қайтади?  21 19:38"Бавария" маошлар харажатини камайтириш учун ўз юлдузларидан бирини сотади  0 19:26Ўзбекистон терма жамоасининг Лаосдаги машғулотлари  15 17:18Мухлислар Мексика терма жамоаси устозини бошини ёришди  9 16:56Россия Бруней билан ўртоқлик ўйини учун қанча тўлаган?  17

Нимадир ўхшамади: январда амалга ошмаган трансферлар (мутолаа учун) Янгиликлар

Нимадир ўхшамади: январда амалга ошмаган трансферлар (мутолаа учун)

Қишки трансфер ойнаси кўплаб давлатларда аллақачон ёпилди.

Аммо, унинг якунидан барча ҳам қониқмади – бу ўйинчиларга ҳам клубларга ҳам тегишли. Кўплаб битимлар муваффақиятли тарзда расмийлаштирилди, аммо айрим келишувлар оғизда қолиб кетди. Айрим клублар ҳеч нарсасиз қолишди, футболчилар эса хоҳлашган бўлсалар ҳам, жамоаларини ўзгартира олишмади. Бугун сиз билан амалга ошмай қолган январь ойидаги трансферлар ҳақида гаплашамиз.


Милан Шкриньяр (ПСЖга ўтмади)

"Интер" ҳимоячиси Милан Шкриньярнинг ПСЖга ўтиши якунланаётган шартномасини ҳисобга олганда, ҳал қилинган масаладек кўринганди. Парижликлар очиқчасига 27 ёшли марказий ҳимоячи билан шартнома имзолашни хоҳлаётганларини маълум қилишди. Ўйинчининг ўзи ҳам клубларнинг музокаралар олиб бораётганини тасдиқлади. Словак бир оёғи билан "Парк де Пренс"да эди, аммо битим якунда амалга ошмай қолди. "Нерадзуррилар" муносиб ўринбосар топа олмаганлари сабаб футболчини қўйиб юборишмади. Воқеа яхши якунланмади: Франция чемпионлари хоҳлаган ҳимоячиларини бой беришди, Шкриньяр эса "Интер"да сардорлик боғичидан айрилди.



Софьян Амрабат ("Барселона"га ўтмади)

"Фиорентина" ярим ҳимоячиси Софьян Амрабатнинг "Барселона"га эҳтимолий ўтиши қисқаметражли фильмга ўхшади. Итальян клуби спорт директори Даниэле Праденинг сўзларига кўра, барчаси эрталаб 10да бошланиб, ярим тунда якунланди. ОАВнинг маълумотига кўра, футболчининг агентлари каталонияликларни "Фиорентина"га клубни қониқтирмайдиган таклиф беришга ишонтиришган. Италия клубининг эса марокашлик иш ташлаш эълон қилгани ва машғулотларда кўриниш бермаганидан сўнг қўйиб юборади деб ҳисоблашган. Аммо, итальянлар қаттиқ туриб олишди ва 26 ёшли хавбекни таркибдан четлаштиришди. Барчаси камида мавсум сўнггига қадар Флоренцияда қоладиган Амрабатнинг узр сўраши билан якунланди.

→ Мутолаа учун. "Бозорнинг сўнгги кунида бундай қилишмайди". Нега "Барса" ЖЧ-2022 ярим финалчисини олмади



Хулиан Араухо ("Барселона"га ўтмади)

"Барселона" трансфер ойнаси якунига яқин Эктор Бельеринни "Спортинг"га қўйиб юборди. Каталонияликлар унинг ўрнига "Лос-Анжелес Гэлакси" ҳимоячиси Хулиан Араухо билан шартнома имзолашмоқчи эди. Томонлар барчасини келишишди, аммо битим амалга ошмади. "Кўк-анорранглилар" трансферни амалга оширишда 18 сонияга кечикишди ва ўтишга тайёр бўлган 21 ёшли фулбексиз қолишди. Айтганча, шунга ўхшаш ҳолат 2017 йилда "Лестер" билан ҳам содир бўлганди. "Тулкилар" ўшанда Адриен Силвани рўйхатга олишга 14 сония кечикишган. ФИФА икки ҳолатда ҳам трансферларни рўйхатга олмади. Қоида барча учун баробар.



Николо Заньоло ("Милан"га ўтмади)

"Рома" ярим ҳимоячиси Николо Заньоло билан боғлиқ вазият қишки трансфер ойнаси вақтида Италиядаги энг муҳокама қилинганларидан бири бўлди. Ўйинчи Рим клубидан кетишни хоҳлаётганини маълум қилди, аммо барибир ҳеч қаерга кетмади. 23 ёшли хавбек учун бош даъвогарлар "Милан" ва "Борнмут" бўлган эди. Футболчи "россонери"га ўтишни хоҳлаганди ва миш-мишларга кўра, Милан жамоаси билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришган. Аммо, англияликлар римликларга яхшироқ таклиф беришган. Итальян АПЛ аутсайдерига ўтишни рад этди. Шундай қилиб воқеа ҳеч нарса билан якунланмади. Заньоло вазиятни мураккаблаштирди, аммо раҳбарият томонидан танқид ва мухлисларнинг ғазабидан бошқа ҳеч нарсага эришмади.

Заньоло якунда "Галатасарой"га ўтди.



Хаким Зиеш (ПСЖга ўтмади)

Парижликларнинг қишда омади келмади. Аввалига улар Шкриньярнинг трансфери борасида "Интер"дан рад жавобини олишди. Сўнгра Франция чемпионларининг "Челси" вингери Хаким Зиешнинг ўтиши борасидаги битими бекор бўлди. ПСЖда барчасига "кўклар"ни айбдор деб кўрсатишди. Миш-мишларга кўра, лондонликлар "Бенфика" билан Энцо Фернандес борасида музокараларга шунчалик эътибор қаратишгандики, улар Зиешнинг кетиши учун парижликларга бир неча бор нотўғри ҳужжатларни юборишган. Англияликлар хатоларни тўғирлашган пайт барчаси кеч бўлган эди. ПСЖ яна ҳеч нарсасиз қолди. Марокашлик Грэм Поттердан ўйин амалиёти олаётган бўлса ҳам, ҳали ҳам "Челси"дан кетмоқчи.



Мойсес Кайседо ("Арсенал"га ўтмади)

"Арсенал" январда "Брайтон" вингери Леандро Троссард билан 24 млн евро эвазига шартнома имзолади. Бунга футболчининг бош мураббий Роберто Де Дзерби билан келишмовчилиги ҳам ёрдам берди. "Канонирлар" трансфер ойнаси якунланишига қадар "чайкалар"дан ярим ҳимоячи Мойсес Кайседони ҳам олишмоқчи эди, аммо у билан ҳеч нарса ўхшамади. "Тўпчилар" 21 ёшли хавбек учун Троссарддан кўра анча кўпроқ таклиф қилишганди, аммо бу "Брайтон" раҳбариятини ишонтира олмади. Эквадорлик ижтимоий тармоқларда мухлисларга хайрлашаётганини шама қилишни бошлаган эди, аммо якунда улар билан қолди. Де Дзерби Кайседо у учун муҳим ўйинчи ҳисобланишини айтди, раҳбарият эса мутахассиснинг ишини қийинлаштиришни хоҳламади.



Янник Карраско ("Барселона"га ўтмади)

"Барселона" ПСЖ каби қишки трансфер ойнасида ҳеч нарсани расмийлаштиришга улгурмади (ёки қила олмади). Каталонияликларнинг мақсадларидан бири "Атлетико" вингери Янник Карраско эди. "Кўк-анорранглилар" аввалига футболчини Мемфис Депай борасидаги битимга қўшмоқчи эди, аммо "матрасчилар" рад этишди. Улар ўйинчиларнинг тўғридан-тўғри алмашинувига ҳам рози бўлишмади. "Барселона" 29 ёшли бельгияликни харид қилишга тайёр эди, аммо мадридликлар каталонияликларга учинчи марта ҳам рад жавобини берди. Карраско "кўк-анорранглилар"га ўтишга розилик билдирди, аммо трансфер барибир амалга ошмади. Балки ёзда нимадир рўй берар.



Footballhd.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика