UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  18 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  2 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  1 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  14 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячиси трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  4 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  29 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  4 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  1 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  64 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   4 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  3

Нима учун Суперлига клублари Катанец ва ЎФАга қараб қолишлари керак? Янгиликлар

Нима учун Суперлига клублари Катанец ва ЎФАга қараб қолишлари керак?

Сентябрда турдан-турга қизиб бораётган Суперлигамизнинг 3та тур ўйинлари бор. Айнан шу ойда ФИФА 2та расмий ўртоқлик учрашувига рухсат берган. Бу бизнинг сўнгги 15 йилликдаги азоб ва изтиробларимиздир.

19-27 сентябрь бу ФИФА кунлари. Суперлиганининг 18 ва 19-тур ўйинларининг тақвими ҳам ПФЛ сайтидан жой олган. Учрашув саналари ҳам қўйилган. Аммо жамоалар ҳамон ўйинлар аниқ шу кунларда бўлишини билмайдилар. Сабаби, доимгидек терма жамоанинг йиғини...


Апрель ва сентябрь ойлари ички чемпионат футболчилари учун "бархатный сезон". Айнан шу икки ойда на иссиқ, на совуқ бўлмайди. Футболчилар мазза қилиб ўйнайдилар. Лекин афсуски, ФИФА кунлари бу ойни биздан ўғирлаяпти. Авваллари ҳам шу кунларда терма жамоамиз йиғиларди, аммо мақсади бўларди. Ё ЖЧ саралашларига, ё Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган бўлардик. Бугунги терма жамоамиз эса, ҳеч нимага (бу сўзни 10 маротаба қайтиб ўқисангиз ҳам ҳеч нима ўзгармайди) тайёргарлик кўрмаяпти. Лекин қизиб турган чемпионатимизга салбий таъсир этишда давом этяпти.


Яқинда сайтимиз меҳмони бўлган ПФЛ директори Диёр Имомхўжаев кўплаб эътирозлар бўлаётган тақвимдаги ўзгаришларга оид саволга шундай жавоб берди:

- Мен керак бўлса икки йиллик тақвим тузиб бераман, агар ЎФА терма жамоалар бўйича режасини аввалдан берса.


Гапига 100 фоиз қўшиламиз, 99 ҳам кам, айнан 100%! Бугунги кунда ПФЛ ўйинларини пала-партиш ўтишига айнан ЎФАнинг терма жамоалар бўлими ва 10 кунлаб аввал йиғилиб олавериладиган МТЖ сабаб. Лекин мана шу ФИФА белгилаган муддатдан 10 кун аввал 15 йилдан бери йиғилавериб, эришган натижамиз Шри Ланка савиясидаги саралаш лигасига тушиш бўлди.


Агар ҳориж чемпионатларида ўйинлар бизники каби қолдирилаверса, ҳомийлар ва ТВнинг катта эътирозига учрайди. Бизда маркетинг тизимини юриб кетмаслигига бу ҳам битта сабаб аслида.


Агар бу нарса иш берганида, Англия терма жамоаси АПЛ ўйинларини қолдириб, ЖЧ-66даги натижаси билан қолиб кетмаган бўларди.

Агар бу нарса иш берганида, Россия терма жамоаси РПЛни ўйинларини қолдириб, ЖЧларда доимий гуруҳ ўйинларидан кейинги босқичларга чиқиб юрган бўларди.

Агар бу нарса иш берганида, Португалия Роналду билан, Аргентина Месси ва Де Мария каби юлдузлари билан сўнгги 16 йилдаги 4та ЖЧни иккитадан бўлиб олган бўларди.


Агар шу иш тўғри бўлганида, ФИФА расмий ўйинларга 3 кун қолганида эмас, 10 кун қолганда йиғиш ҳақида ўз низомига ўзгартириш киритган бўларди.


Қачон тушуниб етамиз, майдонда ғалаба қозониш учун 6 кун аввал машғулот бошладингми, 3 кун аввалми, буни заррача фойдаси йўқлигини. Агар мураббий қўл остида маҳсулот, ёки маҳсулот бор пайти тузук мураббий бўлмаса, 1 ойлик йиғин ҳам фойда бермайди. Ундан ташқари, бугун ЎФАда иш сифати аввалги йилгилардан анча оқсаётганини кўзимиз билан кўриб турибмиз. Шундай экан, энди ўзини эпақайга келтириб олаётган ва ҳар турини мухлислар кутаётган лигани, ҳар хил йиғинлар билан бузавериш керак эмас. Муаммо йиғинларда эмас, йиғинларгача бўлган даврда. Айнан мана шу лига футболчиларни савиясини ушлаб туришга маъсул, кети узилмас йиғинлар эса лиганинг нуфузи ва энди формага кираётган бошқа жамоаларни режасини бузилишига олиб келяпти. 


Келинг гапни айлантирмай, энди Суперлига клублари олдида турган қийинчиликларни санаб ўтамиз:


Айни пайтда Катанец қачон терма жамоани йиғиши ва машуғлотлар қаерда бўлиши ҳақида клубларни огоҳлантирмади. Терма жамоа таркиби ҳам маълум эмас. Бу ҳақда ПФЛ ҳам билмайди. Натижада 19-турни саналарини белгилашда муаммо бор. 19-тур эса, ўз-ўзидан 18-турга қараб белгилинади. Мана шу икки тур бугун Суперлиганинг 14та жамоасига биров учун кичик, аммо ташкилий ишлардан келиб чиқса катта муаммони туғдиряпти. Гарчанд ПФЛ сайтида аниқ саналар кўрсатилган бўлсада, юқорида айтиб ўтганимдек, Катанецнинг режасига қараб у ўзгариши мумкин.


Мухлислар ҳам аввалдан ўз режасини туза олмайди, шунинг учун ҳам стадионларимиз бўшаб боряпти


1. 19-турда, "Насаф" - "Қўқон-1912", "Навбаҳор" - "Қизилқум", "Нефтчи" - "Динамо" ўзаро тўқнаш келишлари керак. 18-турда, "Қизилқум" - "Олимпик", "Бунёдкор" - "Нефтчи", "Қўқон-1912" - АГМК, "Сўғдиёна" - "Навбаҳор", "Сурхон" - "Насаф" ва "Локомотив" - "Динамо" ўйинлари бор.

Мана шу юқоридаги 8та ўйинга сафар қиладиган клублар, "Қўқон-1912", "Қизилқум, "Динамо", "Олимпик", "Нефтчи", АГМК, "Навбаҳор" ва "Насаф" жамоаларининг бошлиқлари ва маъмурларини боши қотган. Улар қайси кунга меҳмонхона банд қилишни билмайдилар, кимдир самолётда, кимдир поезд, кимдир минивэнда манзилга етиб боради, чипталарни қачонга олиш керак? 

2. Мураббийларга ҳам қийин. Машғулотлар, рус тилида айтганда "недельный цикл" (ҳафталик режа) асосида олиб борилади. 14 кундан кейин кириб келадиган янги ой учун улар қандай режа тузишни билмаяптилар. Икки уч кун нимани ҳал қилади дейишингиз мумкин, тўппа-тўғри мана шу ортиқча икки уч кун Катанецга ҳам ҳеч нимани ҳал қилиб бермайди.

3. МТРК каналлари, "Спорт, "Маҳалла" ва "Дунё бўйлаб" айнан шу тақвим асосида ўз дастурини ишлаб чиқиши керак. У ерда ҳам юзлаб кишилар ишлайди, улар ҳам ўз кўрсатувлари учун ҳақ оладилар. Уларга қачон қандай эфир навбати берилиши эса тақвимга боғлиқ.

4. Мезбон жамоалардан "Сурхон", "Нефтчи" ва "Бунёдкор"да майдон билан муаммо бор. Улар қайси кунга уй майдонлари учун ижара тузишлари керак. 1 ҳафта қолганда хабар топибми? Ундай ҳолатда, майдоннинг ҳақиқий эгасининг режаси устига тушиб қолиш мумкинми? Мумкин албатта!

5. Мана шу икки турда 13та жамоа ўз майдонида ўйнайди. Булар, АГМК, "Олимпик", "Насаф", "Навбаҳор", "Нефтчи", "Металлург", "Сурхон", "Қизилқум", "Бунёдкор", "Қўқон-1912", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Локомотив". Бу маҳаллага маҳалла ёки дарс тугагандан кейин 9 "А" билан, 9 "Б"ни ўйини эмазки, 1 соат қолганда ҳал бўлиб кетса.


Учрашув чипталарига қайси санани ёзиш керак? 200 нафардан ортиқ одам йиғиладиган тадбир учун ИИБ, тез ёрдам, миллий гвардия, ўт ўчирувчиларга 1 ой аввал хат чиқармасангиз уларнинг келишига ҳеч ким кафил бермайди. Бу ишлар билан шуғулланишга ҳам вақт керак.  


Кўряпсизми, биргина режасиз ишни ортидан 14та жамоа қанчалик қийинчиликка учраётганлигини. Бу эса ўз навбатида ПФЛгаям муаммо туғдиряти. ВАР бевосита МТРК билан ишлаяпти. МТРК эса қачон ўйинларга бориши кераклигини билмайди. 


Энг қизиғи бу эмас, ПФЛ ва клублар тезроқ тақвимни кутаётган бир паллада, терма жамоалар бўлими бошлиғи Усмон Тошев Хоразмда "С" лицензияга курс ўтиш билан банд. Аслида ЎФАдаги асосий муаммо мана шунда, иш қалашиб ётади, бўлим бошлиқлари ва ходимлари асосий иш турганда, бошқа иш билан чалғиб юришади.


Кети узилмас йиғинлар Қосимовгаям ёрдам бермаган, Абрамовгаям, Бабаяну, Купергаям. Катанец ҳам бу иши билан бизни ЖЧга олиб чиқиб қўймайди, агар ПФЛ Лигасининг тартиби бузилаверса. 1994 йил эса 1 ҳафта қолганда йиғилиб чемпион бўлиб келганмиз. Орадан 29 йил ўтди, ФИФА рейтингига бир қаранг.


Келинг, мазкур ҳолат бўйича мутахассисларга қилган мурожаатимиз бўйича жавобларни тақдим қилсак (кимдан фикр олганимизни очиқламаймиз): 


"Нефтчи": Бу албатта қийинчилик туғдиради. Ҳали август тақвими борасида ўйланиб турибмиз. Агарда тақвим қанча эрта берилса, албатта ташкилиш ишлар бўйича ишларимиз нисбатан енгилроқ бўларди. 

"Насаф": Сентябрь ойи тақвимининг айнан битта санада  ўтиши айтилмади. Ўйлайманки, бу борада бизда муаммо бўлмайди. 

"Локомотив": Поедзга чипталар 45 кун олдин чиқарилади. Бугунда сафар бўйича режаларни тузишда муаммо бўляпти. Лекин ҳаракат қилмоқдамиз.


ПФЛ олдида турган яна битта муаммо, бу ноябрь ойи тақвими.


Биласиз, бизда гапиришдан қўрқишади. Ҳар сафар мени ёки бошқа ҳамкасбларимни кўриб қоладиган мураббийлар ёки жамоа раҳбарлари, нима учун мана бу ҳақда ёзмайсизлар дейди. Уларга доимий бир жавобни айтамиз, шу масалани кўтариб чиқиб интервью бермайсизми? Жавоблар ҳам доимий равишда бир хил. Қўйинг, тинчлик керак.


Жамоаларда яна бошқа муаммо йўқ эмас, аслида йиғилиб қолган мавзулар талайгина. Ёшлар билан ишлашда фаоллик кўрсатаётган клублар, "Бунёдкор", "Пахтакор" ва "Насаф"ни ҳа деганда ўйинчиларни у терма жамоадан, бу терма жамоага чақириб олаверишлари, уларни бир жамоада футболчи бўлиб ўсишига тўсиқ бўлаётганлиги. Ҳудди Суперлигада бўлгани каби, U-21 чемпионатида мураббийлар ўзи тарбиялаётган футболчиларнинг хизматидан фойдалана олмаётганлигини кўряпмиз. Буларни ортида ҳам, терма жамоаларнинг тақвимга қараб тузадиган кети узилмас йиғинлари туради.


Бу ҳали ҳаммаси эмас, бундан буёғига йўлимизда чиқадиган барча мусобақаларни ютиш йўлида қилинаётган кўплаб бемақсад тадбир ва мусобақаларнинг кейинчалик бизга аянчли оқибатларни олиб келиши ҳақидаги катта мақоламизни ёзамиз. Илк мавзу, CAFAга асосий таркиб билан кетган ёшлар терма жамоамизни Қирғизистон ва Афғонистонларни юта олмаётганимизга қаратилади.


Нодирхўжа Юлдашев


* П.С: Муҳаммад Содиқ Содиқ-Оҳунов 4 ой аввал бошқа бўлимга ўтган ва у айни пайтда Тошкентда.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика