UZ

Сўнгги янгиликлар

07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  14 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   12 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  3 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  7 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   2

"Пахтакор" ва ўзбек футболини олти ойдан бери ўрганиб келмоқдаман. Футболчиларнинг маошини гапиравериш нотўғри" - Славче Войнески ва Жаъфар Ирисметов иштирокидаги матбуот анжумани (тўлиқ) Янгиликлар

"Пахтакор" ва ўзбек футболини олти ойдан бери ўрганиб келмоқдаман. Футболчиларнинг маошини гапиравериш нотўғри" - Славче Войнески ва Жаъфар Ирисметов иштирокидаги матбуот анжумани (тўлиқ)

Айни пайтда "Пахтакор" стадионинг анжуманлар залида жамоанинг янги бош мураббийи Славче Войнески ва спорт директори Жаъфар Ирисметов билан матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Славче Войнески: -  Барчага хайрли кун. Фикрларимни инглиз тилида етказишимга рухсат берасиз. "Пахтакор"дек жамоага келганимдан хурсандман. "Пахтакор" нафақат совринлар, балки ҳар тарафлама Ўзбекистондаги энг катта клуб. Мураббий учун бундай клубда ишлаш жуда катта масъулият. Биз Суперлига, Ўзбекистон Кубоги ва Суперкубокда зафар қучишга интиламиз. Ҳар бир мусобақада иложи борича муваффақиятли ишитирок этишга ҳаракат қиламиз. Босим бўлади, бизни шуни енгиб узоқ масофани босиб ўтмоқчимиз. Деярли 40 кундан сўнг Суперкубок билан мавсумни бошлаймиз. Чемпионлар Лигасида ҳам яхши иштирок этишга интиламиз. Совринлар ўз йўлига, биз Ўзбекистонда энг яхши ва ҳужумкор футболни намойиш қилишимиз керак. Яхши ўйнасак, бу билан миллий терма жамоага ҳам ёрдам берамиз. Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец билан бирга ишлаганмиз. Уни яхши танийман. Бир-биримизни биламиз. Терма жамоада, "Пахтакор"да бир-биримизни қўллаб-қувватлашга келишиб олганмиз. 

- Ўзбек футболи тўғрисида қандай маълумотларга эгасиз?

- "Пахтакор" ва ўзбек футболи баъзи маълумотлардан хабардор эдим. Шогирдим Стевица Ристич ўз пайтида "Бунёдкор"да ўйнаганини биламан. Сўнгги олти ойда ўзбек футболи ҳақида кўп маълумотларни ўргандим. 

- Жамоа жорий мавсумда  қандай футбол кўрсатади? Ҳужумкор ёки ҳимоявий?

- Биз ҳужумкор футбол кўрсатишга уринамиз. Юз фоиз. Биз доим ҳужум қилишимиз лозим. Бунга ваъда бераман.Машғулотларда футболчилар жуда яхши ишлашмоқда. Саккиз нафар ўйинчи миллий терма жамоа таркибига жўнаб кетган. Ёшлар бор кучлари билан меҳнат қилишмоқда.

- Жамоанинг машғулотларида иштирок этишга улгурдингиз? Футболчиларнинг ҳаракатидан қониқяпсизми?

- Машғулотларда мен кутгандан ҳам аъло даражада ишлашмоқда. 

- "Пахтакор"нинг бюджети бу йил қисқарганлиги ҳақида эшитдик. Эндиликда жамоада юртимизнинг энг кучли футболчилари эмас, балки ёш иқтидорлар тўп тепишади. Бу орқали натижа ҳам гоҳида чиқмаслиги  мумкин...

Славче Войнески: - Бутун дунёда коронавирус билан боғлиқ пайтда клублар раҳбариятига осон эмас. Бундай ҳолатга мослашиш керак. "Пахтакор"дан баъзи етакчилар кетишди, лекин таркибда яхши савиядаги ижрочиларни олиб қолишга эришдик. Яна баъзи кучайишлар бўлиши мумкин. Яхши ишлаган тақдиримизда мавсум охирида ижобий кайфиятда бўламиз.

Жаъфар Ирисметов: - Ўтган йили асосий таркибда ўйнаганлардан Анзур Исмоилов кетди. У жуда яхши ҳимоячи ва буни йўқотиш деб айтиш мумкин. Унинг ўрнини тўлдиришга уринамиз. Егор Кримецни ҳам катта йўқотиш десак ҳам, демасак ҳам бўлад. Боян Матич бизга ёрдам бермади. Мураббий билан бир неча вариантларни кўриб чиқамиз. Қолган асосий таркиб ўйинчиларини сақлаб қолдик. Ўлмасалиев ва Мираҳмадов каби ёш футболчилар билан шартнома имзоладик. Собирхўжаевни олиб қолишга ҳаракат қиляпмиз. Шунингдек, яқин орада яна бир футболчининг сафимизга қўшилиши ҳал бўлиши мумкин. Бу жамоамизни анча кучайтирган бўларди. Сардор Рашидов айни пайтда машғулотда қатнашмоқда. Мураббийда у ижобий таассурот қолдирди. Агар мураббий истаса қолиши мумкин. Сардор тўп тепадиган нуқтада ўйинчиларимиз бор. Лекин қанотларда тўп тепадиган қайсидир футболчимизнинг кети эҳтимоли йўқ эмас. 

- Мухлислар "Пахтакор" таркибида юлдуз футболчини кутишлари мумкинми? 

Славче Войнески: - Юлдуз футболчиларнинг шартномаси мавжуд. Мавсум бошлангунча 1-2 нафар яхши ўйинчилар пайдо бўлиши мумкин. Лекин жамоадаги йигитлар билан ҳам ўзимиз хоҳлагандек ўйнашимиз мумкин. Жамоага келганимга бир неча кун бўлди. Ҳар бир футболчи ҳақида етарлича таассуротга эга бўлишим билан аниқ бир қарорга келаман.  Ўзбекистонга келганимдан бери 4 соат ухладим.  Келажак режалар ҳақида бош қотиряпмиз. Расмий ўйинлар футболчиларнинг ҳақиқий даражасини кўрсатиб беради. Шунда аниқ хулосаларга келиш мумкин. "Пахтакор" ҳақида етарли маълумотга эгаман, лекин бевосита ишлаш жараёнида фикрларим ўзгариши мумкин, қандайдир ўзгаришларни амалга оширарман. Маълум вақтдан кейин буни кўриб оламиз. ОЧЛга ҳам максимал даражада 

Жаъфар Ирисметов: - Бизга юлдузлардан кўра натижа кўрсатадиган футболчилар зарур. Айтайлик, Черан каби. Шундай сифатли ўйинчиларни топишга уринамиз. Жамоага яхши киришиб кетадиган футболчиларни топиш вазифамиз. Бундай катта шов-шувли трансфер кутмасангиз ҳам бўлади. Улар футбол ўйнагани келишмайди. ОЧЛда энг яхши натижамизни такрорлаш ва узоқроққа бориш ниятимиз бор.

- Мураббий билан бир йиллик шартнома тузилибди. Славче Войнескининг олдига қандай мақсад қўйилди?

Жаъфар Ирисметов: -  Мураббий билан шартнома бир йилга мўлжалланган. Мавсум давомида бу масалани кўриб чиқамиз. Войнески олдига "Пахтакор" билан ички мусобақаларда ғолибликка эришиш вазифаси қўйилган. Чемпионлар Лигасида чиройли футбол кўрсатиб, гуруҳдан чиқишга интиламиз. Ҳали рақибларимизни билмаймиз. 

- Славче Войнески олдига чемпионлик вазифаси қўйилди. "Пахтакор" уч йилдан бери чемпионликни ўзиники қилиб келмоқда. Шота Арвеладзе келганида бир ярим йил давомида соврин ютмаган. Сиз бир йил ичида соврин ютишингизга кўзингиз етяптими? Нимага ишоняпсиз?

- Ҳар бир мураббий ғалаба учун майдонга чиқади. Иккинчидан яхши футбол кўрсатишимиз зарур. "Пахтакор"га келишимдан олдин чемпион жамоага келаётганимни билганман. Мақсадимиз - чиройли футбол кўрсатиш, чемпион жамоани чемпион сифатида сақлаб қолиш. "Пахтакор"нинг қандай клуб эканини биламан ва бу ерга келишда қандай босимни бўйнимга олганимни биламан.

Жаъфар Ирисметов: - Сиз Шота Арвеладзе даврини мисол қилиб кўрсатдингиз. Биз жамоага келганда бирор футболчини шартномаси бўлмаган. Тугаётган палласи эди. Бизга жамоани нол ҳолатида ташлаб кетишган. Барча билан шартномаларни узайтириб, янги футболчиларни олганмиз. Шу боис Шота Арвеладзеда вақт бўлган. Ҳозирги ҳолатда жамоани бирма-бир йиғиб олганмиз. Славчега шу боис бироз енгилроқ бўлади. Тўғри бюджетимиз қисқарган. Лекин таркибимизнинг 80 фоизини сақлаб қолдик. 

- Олти ой давомида ўзбек футболини, "Пахтакор"ни ўрганганингизни айтдингиз. Бу "Пахтакор"нинг сизга аввалроқ таклиф билан чиққанини билдирадими?

-  Олти ой илгари менежерим "Пахтакор"да мураббий ўзгариши мумкинлигини айтишди. Декабрда эса жаноб Питер қолишини айтишди. Кейин эса бирдан "Пахтакор"дан қўнғироқ бўлди ва ишга таклиф этишди. 4 дақиқадан сўнг эса Туркия клубидан қўнғироқ ва таклиф бўлди. Лекин мен "Пахтакор"га розилик билдириб бўлганим сабабли кейинги таклифни рад этдим. Ваъда бердимми, буни бажараман. Фаолиятимизда энг муҳими ишнинг ўзи. Молиявий масалалар ёки бошқа нарсалар асосий эмас. Иш ва жараён - энг муҳим. "Пахтакор"га янгилик бера оламан деб ҳисоблайман. Ҳужумкор ўйин намойиш этамиз дедимми, буни амалга оширамиз.

- Славче Войнески бош мураббий сифатида кўп ишламаган экан. Питер Хюистра билан келишувнинг узайтирилмаслигини сабаби нимада? "Пахтакор" ойлик маошларни бу йил ҳам эълон қиладими?

- Войнески ёшлар билан ишлашда катта тажрибага эга. Мураббий танлашда айнан шуни ҳам ҳисобга олдик. Македонияда бу борада яхши фаолият олиб борган. Хюистранинг бошқа режалари бўлгандир. У йиғинни бошлаш учун етиб келиши зарур пайтда биз билан алоқага чиқмади. Маошлар борасида раҳбарият бир қарорга келади. Бир нарсани тўғри тушунинглар, футболчининг умри қисқа бўлади. У 35-36 ёшгача ўйнайди, захира қилиб олиши керак. Уларга шароит қилиб беришимиз зарур. Шундай майдонларда бўлдик, биз у ерда ўз ўйинимизни кўрсата олмаймиз. Яна бир мисол ўринбосарларимиз ўйинга тайёргарлик жараёнида тўпсиз жароҳат олмоқда. У эса олимпия терма жамоасига номзод. Бундай ҳолатда қандай олимпиядага чиқамиз? Шундай экан футболчиларни маошини гапиравериш яхши эмас. Маош катта бўлган жамоаларда натижа бўлади. Ўша футболчи Қозоғистон ёки Кореяга борса, икки баробар кўп пул топади. Албатта кетади-да. Пул бор жойда ўсиш бўлади. "Бунёдкор"да юлдуз футболчилар келган, шароитлар зўр вақтда футболимиз ўсдими? "Пахтакор" ҳам уч йил давомида ўсди. Футболчиларни маошини тушириш билан футболни ривожлантириш қийин. 

- Мураббийлар штаби қандай бўлади? Яқинда Денис Иванков билан шартнома имзолангани ҳақида ўқидик. Қолган мутахассислар ўзимиздан бўладими ёки хориждан?

- Икки нафар ёрдамчи мураббий менга "Пахтакор"да ёрдам беради. Шимолий Македония ва Туркиядан ёрдамчиларим бу ерда иш бошлашади. 


Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика