UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  16 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  1 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   0 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  6 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  4 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  3 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  11 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  150 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  28 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  17 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  4 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  11 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  4

Никола Лазаревич: "Пахтакор" ёки "Насаф" дейсизми? Мавсум якунида "Қизилқум" чемпион бўлади" Янгиликлар

Никола Лазаревич: "Пахтакор" ёки "Насаф" дейсизми? Мавсум якунида "Қизилқум" чемпион бўлади"

Суперлига 9-туридан ўрин олган "Насаф" - "Қизилқум" (5:0) учрашувидан кейин навоийликлар бош мураббийи Никола Лазаревич фикрларини билдирди.

Ўйин ҳақида

- Оғир ўйин ўтказдик. "Насаф" кучли жамоа, яхши шаклланган. Бугун улар ўйин давомида кўпроқ устунликка эга бўлишди. Бу жамоа ўтган мавсумда ОФК кубоги финалида ўйнаган, бу мавсумда ОЧЛда иштирок этаяпти. Уларга навбатдаги босқичларда омад тилайман. Очиғини айтганда, "Навбаҳор" ва "Насаф" билан ўйинларда биз жуда кучсиз кўриндик. Бошқа ўйинларда бундай холат кузатилмаганди.

Клубимиз раҳбариятида жуда яхши инсонлар фаолият олиб боришади. Раҳбарият бизга юқори ўринлар учун кураша оладиган жамоа шакллантириш вазифасини қўйган. Менинг жамоадаги ўрним ҳам шунга боғлиқ.

- Сизнингча, жорий мавсумда "Пахтакор" чемпион бўладими ёки "Насаф"ми?

- "Пахтакор" ёки "Насаф" дейсизми? Мавсум якунида "Қизилқум" чемпион бўлади (кулади). Ҳа, тўғрисини айтганда "Пахтакор" ва "Насаф" жуда кучли жамоалар. Уларда пойдевор бор, академиялари жуда яхши шаклланган. 

Биласизми, бугун бизда айрим тажрибали футболчилар ҳам ёш болаларча хатоликларга йўл қўйишди. Стандарт вазиятларда ҳам яхши ишлай олмадик.

- Игнатий Нестеров нега бугун майдонга туширилмади?

- Бизда йўқотишлар бор. Нестеровда бир оз шамоллаш кузатилди. Шу сабабдан уни майдонга тушира олмадик.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика