UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03Осиё кубоги. Вьетнамга қарши таркибимиз маълум  19 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  0 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  2 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  11 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  24 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  2 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  4 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  5 15:31"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  3 15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими, бор кучимизни ишга солиш"  5 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  1 14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  13 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  32

Никола Лазаревич: "Бугун ўз вазиятларимиздан унумли фойдаландик" Янгиликлар

Никола Лазаревич: "Бугун ўз вазиятларимиздан унумли фойдаландик"

Coca Cola Суперлигаси 16-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Динамо" (4:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Никола Лазаревич матбуот анжуманида берилган саволларга жавоб қайтарди.

- Мураббийнинг ўйин ҳақидаги фикрлари қандай?

- Биринчи навбатда "Динамо" жамоасига раҳмат демоқчиман. Ўйинга тайёргарлик пайти "Динамо"нинг "Сўғдиёна"га қарши ўйинини қайта томоша қилдик. Биз рақибни яхши анализ қилдик. Бугун ўз вазиятларимиздан унумли фойдаландик. Ўйлашимча, биз янада қўпроқ вазиятлардан фойдаланишимиз мумкин эди. Ўйинчиларим ўйин охирига қадар тартиб намойиш қилишди. 

- "Локомотив"га қарши ўйинда жамоа 5-3-2 схемасида ҳаракат қилди. Умуман бу тактикада жамоа унчалик ҳам яхши ўйнолмаётганди. Сўнгги ўйинларда эса "Қизилқум" 4-3-3 схемасида ҳаракат қилаяпти ва натижа яхши томонга ўзгаряпти. Бу ҳақида қандай фикрдасиз?

- Ҳа, биз рақибларга қарши жуда жиддий тайёрлангандик. Биз ҳозирда 4-3-3 схемада ўйнай оламиз. Сабаби, таркибимизга бир неча янги ўйинчилар қўшилди. Бошида эса биз 5-3-2 схемасида ўйнаётгандик. Биз бошқа тактикаларда ҳам ўйнай олишимизни синаб кўрмоқчимиз. Бир нарсани таъкидлаш лозимки, ўйнайдиган тактик схемамиз албатта рақибдан келиб чиқиб танланади. Бугун "Динамо"га қарши барчаси ўхшади. "Локомотив"га қарши эса схемамиз бошқача бўлганди. Яна қайтараман, барчаси бўлажак рақибга қараб танланади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика