Нико Ковач: “Бавария“да ҳеч қандай инқироз йўқ”
06 окт 2018 08:55
Янгиликлар
Нико Ковач: “Бавария“да ҳеч қандай инқироз йўқ”
Мюнхенликлар бош мураббийи жамоадаги ҳолат ҳақида гапирди.
“Мен улар бундай тахминларни қаердан олаётганини биламан. Улар жамоадан ташқарида пайдо бўлмоқда. Аммо биздан ижобий атмосфера ҳукмрон. Албатта, майдонга туша олмаётган футболчилар жамодаги аҳволидан қониқмаслиги мумкин. Лекин биз юта олмасак, хафа бўламиз. Бу шунчаки ишдаги ҳолат. Қайд этилишича, биз етарлича машғулот ўтказмаётган эканмиз. Аммо буниси ўта кулгили. Ҳафтасига уч марта ўйнар эканмиз, машғулотлар ҳам қисқароқ бўлиши керак. “Бавария“да ҳеч қандай инқироз йўқ. Шунчаки ҳозир қийинроқ даврни бошдан кечирмоқдамиз, холос. Бунақаси эса ҳар бир жамоада бўлади”,—дейди Ковач.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар