UZ

Сўнгги янгиликлар

10:27Sofascore. Майдонда 20 дақиқа ҳаракат қилган Ғаниев энг яхшиларидан бири бўлди  0 10:02«Реал Мадрид» чемпионлар «қотили». Мадридликлар ЧЛ рекордини ўрнатди  17 09:38Париж сари «юриш» бошланди. Ўзбекистон U-23 — Малайзия U-23 ўртасидаги учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 09:10EЧЛ. Ҳафта футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди  11 08:46Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди»  30 08:20Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  10 07:53EЧЛ. Кечаги учрашувларнинг «Man of the match»лари маълум  14 07:37БАА чемпионати. «Шабаб Ал Аҳли» меҳмонда мағлуб бўлди. Ғаниев захирадан майдонга тушди ва ассист қайд этди  0 04:45Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4)   10 04:40Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Бавария" - "Арсенал" 1:0   2 04:35ОЧЛ. "Ал Айн" - "Ал Ҳилол" 4:2   1 04:25U-23 Осиё кубоги. Вьетнам - Кувайт 3:1   0 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" пенальтилар сериясида "Ман Сити"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди! Финал остонасидаги рақиб - "Бавария"  404 01:56ЕЧЛ. Киммихнинг голи "Бавария"ни ярим финалга олиб чиқди  32 01:00"Манчестер Юнайтед" форварди ёзда клубни эркин агент мақомида тарк этади  2

Никимбаев: "Ўзбекистон Осиё Кубогига мезбонлик қилиши учун камида 8та стадион керак" Янгиликлар

Никимбаев: "Ўзбекистон Осиё Кубогига мезбонлик қилиши учун камида 8та стадион керак"

Ўзбекистонлик таниқли мутахассис Алишер Никимбаев ўзининг Телергамдаги каналида ўқувчилар саволларига жавоб берди.

Унга қуйидагича савол беришди.

- Ўзбекистон Осиё Кубоги-2027ни ўзида ўтказиши учун имкониятлар қандай? Бунинг учун нималар қилиш керак? Минимал талаблар қандай? ЎФА талаблар масаласини ҳал қилиши мумкинми?


Иккинчи савол:

- Ўзбекистон U19 терма жамоаси учун ким энг яхши номзод деб ўйлайсиз?


- Осиё Кубогини қабул қилиши учун камида 8та стадион керак. Ушбу аренанинг энг кичигига камида 20 минг мухлис сиғиши, очилиши ва финал бўладиган баҳслар 40 минглик аренада ўтказилиши лозим. Камида 3-4та аренани реконструкция қилмасдан ва камида битта янги стадион қурмасдан талабларни бажариб бўлмайди. Аммо иложи йўқ нарсанинг ўзи йўқ. Агар мезбонлик бизга берилса, 7 йил ичида барча талабларни бажариш мумкин.

Иккинчи саволга жавоб: U19 терма жамоамизнинг мураббийи бор. Бу Тимур Кападзе. Агар U16 жамоаси ҳақида сўраётган бўлсангиз, бу ерда номзод терма жамоаларнинг умумий ривожланиш стратегиясига боғлиқ. Масалан, терма жамоани профессионал мураббийлик фаолиятини бошлаётган мутахассисга топшириш мумкин. Мисол учун, кейинги ёш тоифасидаги терма жамоани автоматик бошқариш шарти билан Максим Шацкихни бош мураббий этиб тайинласа бўлади. Жамоани хорижлик мураббийга бериб, ундан натижа талаб қилиш мумкин. Унинг келажакдаги фаолияти эса Осиё чемпионатига қараб аниқланади - дея жавоб берди Никимбаев.

Рейтинг: +35   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика