UZ

Сўнгги янгиликлар

12:53Азар дебюти ҳақида фикр билдирди  2 12:44Olamsport: Бугун ЖЧда жанг қиладиган боксчиларимиз, юнон-рум курашчимиз ЖЧ финалига чиқди ва бошқа хабарлар  0 12:36Гвардиола: "Эй, "Ливерпуль". Сен чемпионсан, табриклайман"  9 12:15Жейми Каррагер айни дамда дунёнинг энг яхши жамоасини айтди  6 11:55"Барселона"даги мактаб ўқувчиси ажойиб натижа қайд этди  11 11:31Почеттино: "Бекхэм "Тоттенхэм" футболчисига айланиши мумкин эди"  2 11:21Касбидан роҳат олаётган Алимурод Мамадаминов 61 ёшда!  0 11:16Неймар: "Мухлисларни тўғри тушунаман"  5 10:56Бугун футбол. "Локомотив" - "Металлург"  11 10:49"Манчестер Юнайтед" қишда "Реал"нинг асосий футболчиси билан шартнома имзоламоқчи  2 10:39Голландия чемпионати. "Аякс" - "Херенвен" 4:1  1 10:32Туркия Суперлигаси. "Газиантеп" - "Бешиктош" 3:2  0 10:25"Норвич" бош мураббийининг "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақидаги ажойиб фикрлари  11 10:20ЛаЛига. "Барселона" - "Валенсия" 5:2  2 10:10А Серия. "Интер " - "Удинезе" 1:0  0

Никимбаев: "Ал-Васл"ни ёмон кўраман" Янгиликлар

Никимбаев: "Ал-Васл"ни ёмон кўраман"

Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўз Телеграм каналида Ўзбекистон учун ажратиладиган Осиё Чемпионлар лигаси квотаси ҳақида фикр билдирди.

"Энг ёмон кўрадиган жамоам - Дубайнинг "Ал-Васл" клуби. Хатто бу клуб қандайдир мўжиза билан "Манчестер Сити"га қарши ўйнаб қолса, мен "Ал-Васл"га қарши мухлислик қиламан.

Ҳаммаси 2014 йилдан бошланган. Ўша йили "Ал-Васл" соҳта ҳужжатлар билан Фабио да Лимани Ўзбекистон фуқароси сифатида рўйхатдан ўтказган. Бутун дунёни алдаган "Ал-Васл" жазоланмай қолган.

Кеча ўз принципларимга қарши чиқиб, "Ал-Васл"га ғалаба тиладим. Чунки уларнинг ғалабаси Ўзбекистон учун 2020 ва 2021 йилларда Осиё Чемпионлар лигасида 1+2 квотасини тақдим этган бўларди. "Ал-Васл" мағлуб бўлди ва энди Ўзбекистон чемпионатида учничи ўриннинг қадри йўқ. Агар мамлакат чемпиони ва Кубок соҳиби битта жамоа бўлсагина, иккинчи ўрин аҳамиятли бўлади.

Ироққа кеча ёки жорий мавсум мағлуб бўлмадик. Орқадалигимизнинг сабабли - 2017 йилги мавсумдаги муваффақиятсизлик. Ўша футбол йилида "Локомотив" гуруҳда 5, "Бунёдкор" эса 3 очко тўплаган. Плей-оффда турнирдан чиқиб кетган "Насаф" билан Ўзбекистоннинг уч клуби ўша мавсум 5,050 балл тўплаган. Ироқ клублари эса 8,993 балл олди. Бу 3,883 баллик фарқ ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиб қолди. 2018 ва 2019 мавсумда клублармиз фарқни 1,467 баллга қисқартиришди, аммо бу етарли бўлмади.


Ҳозирги ҳолатда бизни қувонтириши мумкин бўлган ягона нарса, Ўзбекистон сўнгги икки мавсум бўйича Ироқ ва БААдан олдинда. Бу натижа бўйича, 2023 ва 2024 йилги мавсумларда 2+2 квотасига даъвогарлик қилишимиз мумкин" - дейилади Никимбаев Телеграм каналида.


2018 ва 2019 мавсумлар натижасига кўра, Ғарбий Осиёнинг тахминий рейтинги қуйидагича кўринишда:

Қатар - 30,083

Эрон - 30,017

Саудия Арабистони - 24,100

Ўзбекистон - 18,400

Ироқ - 16,933

БАА - 15,400

Иордания - 13,767

Туркманистон - 9,983

Ливан - 6,933

Ҳиндистон - 6,800

Тожикистон - 6,767

Сурия - 4,333

Рейтинг: +40   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг