UZ

Сўнгги янгиликлар

20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  1 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  0 19:55Суперлига. "Динамо" – "Металлург" 1:1 (матнли трансляция)  9 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  6 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  6 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  1 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  14 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  14 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  4 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1

Ниҳоят! "Насаф"га 2020 йилги Суперлига кумуш медаллари топширилди. Рўзиқул Бердиев маросимда иштирок этмади Янгиликлар

Ниҳоят! "Насаф"га 2020 йилги Суперлига кумуш медаллари топширилди. Рўзиқул Бердиев маросимда иштирок этмади

Теглар :  Насаф
Бугун Қарши шаҳридаги Ёшлар марказида "Насаф" футболчиларига 2020 йилги Суперлига учун кумуш медаллари топширилди.

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев футболчиларни табриклар экан, Республикада учтадан бири бўлган жамоа албатта қўллаб-қувватланишини айтиб ўтди.

"Пандемия барчамиз учун оғир кечди. Лекин шуни алоҳида айтмоқчиманки, молиявий қийинчиликларга қарамасдан "Насаф" қаҳрамонлик кўрсатди. Клуб ўз ваъдасида турди. Клуб кумуш медалларга эга чиқди. Демак, Республикада учта клубдан бири бўлган жамоани қўллашимиз керак", - деди Зойир Мирзаев.

Тақдирлаш маросимида Рўзиқул Бердиев билан боғлиқ масала шукунгача мураббий билан нега шартнома имзоланмагани ҳам сўралди. Клуб бош директори Сергей Кучеренко клуб бош мураббийи билан душанба куни шартнома имзоланишини айтиб ўтди. Бердиев куни кеча Тошкентда оёғини операция қилдиргани боис ушбу маросимда иштирок эта олмади.

Шундан сўнг, Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев "Насаф" футболчилари ва раҳбариятига кумуш медалларни топширди.

Тақдирлаш маросимида клубнинг энг яхшилари турли номинацияларда тақдирланди.

Энг яхши хужумчи - Бобир Абдихолиқов

Энг яхши дарвозабон - Абдувоҳид Неъматов

Энг яхши футболчи - Марко Станоевич

Энг яхши умидли ёш футболчи - Ҳусниддин Алиқулов





Номоз Чориев
Қарши шаҳридан махсус

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика