UZ

Сўнгги янгиликлар

19:17"Лейпциг" Хави Симонсни яна бир йил ўз сафида олиб қолмоқчи  0 18:54"Байер" ҳимоячиси "Бавария"га ўтиши мумкин  0 18:36Тиаго Силванинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  1 18:17Вирджил ван Дейк: "Эвертон"га қарши учрашувдагидек ўйин кўрсатсак, чемпион бўлолмаслигимиз аниқ"  3 17:55Анчелотти: "Барселона"да қолиш — Хави учун тўғри қарор"  7 17:36Энцо Фернандес учун мавсум якунланди  3 17:09Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  3 16:55Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"  19 16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  13 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   3 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  10 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  5 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  7 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  31

Ниҳоят! "Насаф"га 2020 йилги Суперлига кумуш медаллари топширилди. Рўзиқул Бердиев маросимда иштирок этмади Янгиликлар

Ниҳоят! "Насаф"га 2020 йилги Суперлига кумуш медаллари топширилди. Рўзиқул Бердиев маросимда иштирок этмади

Теглар :  Насаф
Бугун Қарши шаҳридаги Ёшлар марказида "Насаф" футболчиларига 2020 йилги Суперлига учун кумуш медаллари топширилди.

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев футболчиларни табриклар экан, Республикада учтадан бири бўлган жамоа албатта қўллаб-қувватланишини айтиб ўтди.

"Пандемия барчамиз учун оғир кечди. Лекин шуни алоҳида айтмоқчиманки, молиявий қийинчиликларга қарамасдан "Насаф" қаҳрамонлик кўрсатди. Клуб ўз ваъдасида турди. Клуб кумуш медалларга эга чиқди. Демак, Республикада учта клубдан бири бўлган жамоани қўллашимиз керак", - деди Зойир Мирзаев.

Тақдирлаш маросимида Рўзиқул Бердиев билан боғлиқ масала шукунгача мураббий билан нега шартнома имзоланмагани ҳам сўралди. Клуб бош директори Сергей Кучеренко клуб бош мураббийи билан душанба куни шартнома имзоланишини айтиб ўтди. Бердиев куни кеча Тошкентда оёғини операция қилдиргани боис ушбу маросимда иштирок эта олмади.

Шундан сўнг, Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев "Насаф" футболчилари ва раҳбариятига кумуш медалларни топширди.

Тақдирлаш маросимида клубнинг энг яхшилари турли номинацияларда тақдирланди.

Энг яхши хужумчи - Бобир Абдихолиқов

Энг яхши дарвозабон - Абдувоҳид Неъматов

Энг яхши футболчи - Марко Станоевич

Энг яхши умидли ёш футболчи - Ҳусниддин Алиқулов





Номоз Чориев
Қарши шаҳридан махсус

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика