UZ

Сўнгги янгиликлар

19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  2 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  5 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  12 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  3 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  2 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  5 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0 16:24Пулишич Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  3 15:57Ресан, Ратиньо, Цигер... Суперлиганинг 1-давра легионерлар рамзий терма жамоаси  4 15:42"Байер" ақшлик футболчини 35 млн еврога харид қилди  0 15:17Расман: Пиоли янги жамоасини қабул қилиб олди  0 14:29Сергеев, Дориев, Мозговой... Суперлиганинг 1-давра рамзий терма жамоаси  8 14:16Шойқулов "Андижон"дан кетди  2 13:46Итальян клуби Санчо учун МЮга 10+5 млн евро таклиф қилди  1

Нигерияда футбол бўйича ЖЧ-2014 учрашувини томоша қилаётган одамлар портлатилди Янгиликлар

Нигерияда футбол бўйича ЖЧ-2014 учрашувини томоша қилаётган одамлар портлатилди

Нигериянинг Даматуру шаҳрида футбол бўйича ЖЧ-2014 учрашувини томоша қилиш айни авжига чиққан вақтда террорчи-камикадзе ўзини портлатиб юборди.
Бу ҳақда 17 июнь, душанба куни Associated Press ахборот агентлиги хабар берди.

Ҳодиса футбол мухлислари Бразилия ва Мексика терма жамоалари ўртасидаги ўйинни кузатиб бораётган майдончада содир бўлган. Террорчи, дастлабки маълумотларга кўра, такси сифатида фойдаланиладиган уч ғилдиракли велосипедга ўрнатилган портловчи қурилмани ишга туширган.

Ҳужум натижасида камида етти киши ҳалок бўлган ва яна оғир жароҳат олган 15 киши шаҳар марказий шифохонасига етказилган. Шифокорлар теракт қурбонлари сони ошиши мумкинлигини истисно этишмаяпти.

Маҳаллий полиция вакилининг маълум қилишича, ҳодиса жойидаги қутқарув ишлари такрорий теракт амалга оширилиши хавфи мавжудлиги сабаб эҳтиёткорлик билан олиб борилмоқда – ушбу қўпорувчилик ҳаракати ортида тургани тахмин қилинаётган “Боко Ҳарам” гуруҳи жангарилари одатда шундай тактикани қўллашади.

Нигерия шимоли-ғарбида ҳаракат қилувчи “Боко Ҳарам” гуруҳи ўз олдига мамлакатнинг бутун ҳудудида шариат қоидаларини ўрнатиш ва Ғарб таъсирига қарши курашишни мақсад қилиб қўйган. Гуруҳ жангарилари черковлар, мактаблар ва полиция бўлинмаларига кўп марта ҳужум қилиб, тинч аҳоли вакилларини ўлдирган.

Хусусан, май ойида террорчилар Жос шаҳрида Европа Чемпионлар лигаси финалини томоша қилаётган оломон яқинида бомба портлатган эди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика