Неймарнинг Хитойдаги тадбири бекор бўлгани йўқ

Aslanov Jasurbek
29 июл 2017, 12:28
"Барселона" ҳужумчиси, Европа ОАВ ПСЖ билан боғлаётган Неймар келаси ҳафта Хитойга бориши унинг трансфери туфайли бекор бўлгани ҳақидаги маълумотларни рад этди.

Бразилиялик футболчи Хитой аҳолисига юзланди ва реклама тури доирасида мамлакатга ташриф буюришини маълум қилди.

"Хитойдаги мухлисларга салом! Мен Неймар, бу эса "Weibo"даги расмий аккаунтим. Сизлар билан тажрибамни бўлишмоқчиман. Душанба куни Шанхайда кўришамиз" - деб ёзди Неймар Weibo ижтимоий тармоғига.

Олдинроқ, бразилиялик трансфер ишлари туфайли Хитойга бормаслиги эълон қилинган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Weibo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›