UZ

Сўнгги янгиликлар

Неймарнинг қанча муддатга сафдан чиққани маълум қилинди Янгиликлар

Неймарнинг қанча муддатга сафдан чиққани маълум қилинди

ЕЧЛнинг 2-турида "Истанбул"га қарши ўйинда жароҳат олган Неймар ҳақида маълумот берилди.

"RMC Sport" хабарига кўра, футболчи термаларнинг ноябрь ойидаги йиғинларидан кейин сафга қайтиши мумкин. Бугун у тиббий кўрикдан ўтган ва футболчининг мушакларида жиддий жароҳат аниқланган. Шу орқали у ЕЧЛнинг 3-тури доирасида "Лейпциг", чемпионатда "Нант" ва "Ренн"га қарши ўйинларда майдонга тушмайди.

"Истанбул"га қарши ўйиннинг 26-дақиқасида жароҳат олган Неймар майдонни тарк этаётган вақтида йиғлаганди.

Ушбу мавсумда Неймар миллий чемпионатнинг 4 ўйинида 2 гол ва 3 ассист қайд этганди.

Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика