

Футболчи ва клуб ўртасидаги шартномада мана шундай банд бор эди - ушбу банд 1 июль куни фаоллаштирилди. Энди Неймар ва ПСЖ ўртасида 2027 йилга қадар шартнома бор.
L’Equipe нашрининг маълум қилишича, футболчининг атрофидагилар келаётган мавсум Неймар учун ПСЖдаги энг яхши мавсумлардан бири бўлишига аминлар.
Неймар 2017 йилдан бери Париж жамоасида ўйнаб келмоқда. У ўтган мавсумда барча турнирларда 28 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 8 та голли пас узатди.


